OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“СОҒИНИБ”! ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВНИНГ КОНЦЕРТИНИ СОҒИНИШГАН ЭКАН! КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН БАТАФСИЛ! 05.11.2014 19:14

 foto (10)

3 ва 4 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаевнинг “Соғиниб” деб номланган илк концерт дастури бўлиб ўтди.

IMG_0410_новый размер

Концерт дастурини “Ориат доно” радиосидан журналист Акмал Мирзо олиб борди ва у концерт аввалида Достон Убайдуллаев ҳақида ўз фикрларини билдириб, унинг ижодига 25 йил бўлган бўлса ҳам, илк яккахон концертини томошабинлар эътиборига ҳавола этаётганлигини айтиб, хонандани саҳнага таклиф этди.

foto (2)

“Айт менга” қўшиғини куйлаб саҳна тўридаги зиналардан саҳнага тушиб келган Достон Убайдуллаев қўшиқдан сўнг, томошабинлар билан саломлашди.

foto (15)

“Бугун катта ҳаяжон билан мана шу муҳташам катта саҳнада якка ўзим биринчи марта концерт беряпман! Дўстларимнинг концертларига келиб, ўзим олди қаторда ўтириб, томошабин бўлиб кетганман. Ҳар доим ҳавас қилардим, “қачон ўзим ҳам шу саҳнада туриб, мухлисларимга қараб турар эканман?” дердим. Бугун мана шу кун ҳам етиб келди! Раҳмат! Бундан ва сизларни кўриб турганимдан жуда ҳам хурсандман! Келганингиз учун раҳмат! Бизнинг халқимиз жуда ҳам болажон халқ, мана шу залдагиларнинг 80-90 фоизи мени ҳали ҳам ўша кичкина Достон болам, деб билишади, тўғрими? Бугун ҳам мени ўз болангиздек қабул қилиб, ота-оналар ўз фарзандларини камчиликларини кечиргани каби, бизни ҳам бугунги концерт дастуримизда қандайдир кичик камчиликлар бўладиган бўлса, ўз болангизни кечиргандек кечиринг.” дея, ўз фикрларини айтиб ўтди.

foto (13)

Шундан сўнг, концерт давом этди. Концерт 3 қисмдан иборат бўлиб, хонанда биринчи қисмда яна, “Нозли ёр”, “Севиб қолсам нима бўлади?”, “Асли”, “Юрагим бўм-бўш”, “Менинг ягонам”, каби аввалги қўшиқларини куйлагач, “доирали қўшиқларимиз ҳам бор” дея, мусиқасида доирадан фойдаланилган “Ақлимни олар” қўшиғини ҳам куйлади. Сўнг, биринчи қисмни “Маликам” қўшиғи билан якунлади.

 

Саҳна декорациясининг тўрида жойлашган монитор орқали эса, вақти-вақти билан Достон Убайдуллаевнинг янги фотосессияси слайд шоу тарзида намойиш қилиниб турилди. Қўшиқлар ижроси вақти эса, унда ўша қўшиқларга суратга олинган видеоклиплар намойиш қилинди.

foto (44)

Қолаверса, деярли ҳар бир қўшиқ учун алоҳида чиройли рақслар саҳналаштирилган бўлиб, бу ҳам томошабинларга манзур бўлди.

foto (18)

Биринчи блокдан сўнг, хонанда “ижодимга ростдан ҳам 25 йил бўлибди, бу асло мақтанишга кириб қолмасин! Санъат катта, ҳеч ким унинг охирига етмаган! Шунинг учун ҳам, ўзим ўрганган нарсаларни бошқа ёшларга ҳам ўргатиш ниятидаман. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бугун менга шу имконият берилди, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Менга шундай имконият берилганда, мен ҳам, бир ёш хонанда укамизни сизларни олдингизга чақириб, таништирмоқчиман! Мени яқин укам Даврон Шералиев!” деб,

foto (20)

шогирдини саҳнага таклиф этди!

 

Томошабинлар ҳам Достон Убайдуллаев ва

foto (21)

шогирди Даврон Шералиевни самимий қўллаб-қувватлашди!

foto (22)

Дастур бошловчиси журналист Акмал Мирзо ҳам, бу йил “Соғлом бола” йили эканлигини ҳисобга олган ҳолда, саҳнада ёш болалар иштирокида ўйин ташкил этди.

foto (25)

Унга 3 та болакайлар таклиф қилиниб, ғолибга катта оқ айиқ, ҳамда Достон Убайдуллаевнинг диски тақдим қилинди.

foto (26)

Ўйинда ғолиб бўлолмаган болаларга ҳам, шундай дискларнинг ўзи совға қилинди. Ўйин шарти, Достон Убайдуллаевнинг қўшиқларидан куйлаб бериш бўлди.

foto (24)

Болалардан Самандар айниқса, бу шартни ўзгача иштиёқ билан бажарди ва ғолиб бўлди!

foto (27)

Концертнинг иккинчи қисми ҳам ўзгача завқ билан бошланди. Чунки, аввал томошабинлар учун севимли бўлган “Тангалик болалар” фильмидан монитор экранда парча намойиш қилиниб, унда ёш Достон “Биз томонга бир қараб қўй” қўшиғини куйлаб, бошлаб берди.

foto (28)

Сўнг, хонанда Достон Убайдуллаев саҳнага чиқиб, қўшиқни профессионал тарзда ижро қилди!

foto (30)

foto (29)

Қўшиқдан сўнг, Достон Убайдуллаев “Сизларнинг қаршингизда туришимга сабабчи бир инсон бор! У ҳам бўлса, менинг отам, ҳам устозим Рустам ака Убайдуллаев! Бугунги концерт дастуримни  кўриб, хурсанд бўлаётганликларини кўриб, мен ўзим ҳам хурсанд бўляпман!” деб, аслида отасига бағишлаб қўшиқ куйлашга кечикканлигини ҳам айтиб, отасига бағишлаб қўшиқ куйлади! Қўшиқ вақти монитор орқали отасининг суратлари намойиш қилинди.

foto (32)

foto (34)

Бу вақтда концертда меҳмон томошабин сифатида ўтирган Рустам ака Убайдуллаев эса, ўғлининг муваффақиятидан фахрланиб, қувонди, албатта.

foto (39)

foto (40)

Шундан сўнг, “Тангалик болалар” фильмига саундтрек бўлган “Тулпор” қўшиғи янгради, қўшиқ вақтида бир вақтлар ёш Достон Убайдуллаевнинг ўзи ҳам иштирокчиси бўлган, “Тамоша” болалар гуруҳининг бугунги кундаги иштирокчи болакайлари, қўлларида ўйинчоқ тулпорлар билан чиқиб, ўзига хос саҳна кўриниши тақдим қилишди.

foto (42)

foto (43)

“Бу фильмда суратга тушиб юрган вақтимда ёнимда меҳрибон онам бор эди...” дея, Достон Убайдуллаев онасига бағишланган қўшиғини илк бора томошабинлар эътиборига ҳавола этди! Ҳаётни эрта тарк этган онасига бағишланган “Кўзларингиз соғиндим она, юзларингиз соғиндим онам...” деб бошланган таъсирли таронани тинглаб, барча кўзига ёш олди. Хонанданинг ўзи ҳам бу таронани кўзида ёш билан дилдан куйлади... Қўшиқдан сўнг, хонанда “агар юрагингизга ғамгинлик солган бўлса узр” деб, айтиб ҳам ўтди.

foto (45)

“Сенга шайдоман” қўшиғи билан концертни давом эттирган хонанда, яна “Райҳоним”, “Рашк” каби янги шўх қўшиқларини илк бор премьера тарзида тингловчиларга тақдим қилди!

foto (47)

Сўнг, саҳнага Шукурилло Исроилов таклиф қилинди ва орадаги танаффусда ўзининг ажойиб ҳазиллари билан барчага янада хушкайфият бағишлади.

foto (46)

У гап билан Достон Убайдуллаевни ҳам “аяб” ўтирмади!

foto (51)

foto (48)

Учинчи қисм бошида Достон Убайдуллаев саҳнага қўлида доира билан чиқиб келди ва Шукурилло Исроиловнинг “тинчликми?” деган саволига “Доирачининг ўғли бўлганимдан кейин, бир доира чалиб берай, дедим-да” деб, жавоб берди.

foto (49)

Шундан сўнг, Шукурилло Исроилов рубоб, хонанданинг ўзи эса, доира чалишди!  Олқишлар тинмади!

foto (52)

Достон Убайдуллаев доирачилар гуруҳи билан ҳам доира чалишди,

foto (53)

foto (54)

қўшимчасига махсус музикальный инструмент ҳам чалди! Доирачилар гуруҳи бу музикальный инструментни хонандага совға қилишди,

foto (55) 

хонанда эса, уни ўз навбатида “буни устасига берганим яхши” деб, уни отасига совға қилди!

foto (56)

Сўнг, премьера тарзида “Ёшлик” қўшиғини куйлади.

foto (57)

foto (58) 

“Соғиниб ўтади умрим” қўшиғини куйлаганда, залдаги томошабинлардан қўл телефонларини ёқишни сўради ва

foto (16)

зал ёғдуларга тўлиб кетди!

foto (11)

foto (9)

foto (10)

Ҳаттоки, залда меҳмон томошабин сифатида машҳурлар ҳам қўл телефонларини кўтариб, бошқа томошабинлар билан бирга қўлларини қўшиқ оҳанггига мос тебрата бошлашди.

IMG_1607_новый размер

Бу эса, сокин қўшиқ оҳангида ажиб кўриниш акс этди...

foto (58)

Хонанда барчага миннатдорчилик билдирди.

foto (59)

foto (60)

Сўнг, хонанда Каниза билан “Ваъда бер” дуэтини куйлади.

foto (8)

Сўнг, “Айлаб-айлаб”, “Сени ўйлаб”, “Ёнаман”, “Кулиб-кулиб” каби қўшиқларини ижро қилди. Марҳум устоз санъаткор Муҳриддин Холиқов репертуаридан “Ширин-ширин” қўшиғини куйлади.

foto (62)

Достон Убайдуллаев концертни “Ватан” қўшиғи билан якунлади! Концерт якунида Акмал Мирзо барча концертга меҳнати сингган ижодкорларни таништириб ўтди.

foto (23)

Концерт режиссёри “Эътироф” мукофоти совриндори режиссёр Ҳайдарали Қосимов бўлди!

foto (61)

Концерт ниҳоясида Достон Убайдуллаев томошабинларга “Барчангизга катта раҳмат! Келганингиз учун раҳмат! Сизларга керак эканлигимдан хурсандман! Соғ-саломат бўлинглар! Кейинги дастурларда кўришгунимизча!” деб, ўз самимий тилакларини билдирди!

foto (65)

foto (13)

foto (64)

foto (12)

Концертнинг иккинчи куни ўз якунига етгач, дўстлари Достон Убайдуллаевни осмонга отиб, қутлашди!

foto (5)

Концертнинг ҳар икки куни ҳам ўзгача файзли ўтди!

foto (6)

Бошқа концертлардан энг фарқли жиҳати, бу концертда фан-клуб бўлмади!

foto (22)

Концертни бу қадар файзли ўтишини ҳаттоки хонанданинг ўзи ҳам кутмаган экан!

 foto (18)

foto (19)

Достон Убайдуллаев: - Ҳаммага раҳмат! Сизларга ҳам! Барча ижодий жамоамдан жуда ҳам кўнглим тўлди! Укаларим, Жаҳонгир, Зоир, ёнимда ҳар доим! Таассуротларим зўр! Тўғрисини айтсам, бошида жуда ҳам ҳаяжон бор эди. Лекин, саҳнага чиққач, мухлисларимнинг менга бўлган илиқ муносабатларини кўриб, бу ҳаяжон йўқолди! Шундан сўнг, маза қилиб, саҳнада куйладим ва кейинги йилги концертимни кутишни бошладим! Мана ҳозир концерт тугади, энди кейинги йилги концертни қачон бошлаймиз, деган хаёлдаман! Ҳозир ҳам, яхши ният билан “мухлисларимиз келганингиз учун раҳмат! Кейинги йил шундай кўришгунча!” деб ният қилдим! Ўзим баҳорда туғилганман, балки кейинги концертни баҳорда қилармиз? Ёки, яна кузга мўлжаллаймиз! Тўғрисини айтаман, концерт мен ўйлаганимдан ҳам аъло даражада бўлди! Мен бунчалик муваффақиятли бўлади, деб ўйламагандим! Бунчалик халқимиз мени илиқ кутиб олишади, деб ўйламаганман! Демак, ўзимга баҳони бошқача бераётган эканман! Халқ меҳрини кўриб, мухлисларни тепалардан ҳам “Достонууу” деб, бақиришларини кўриб, тўғриси жуда хурсанд бўлдим! Бошим осмонга етди! Мухлисларим бахтимга соғ-саломат бўлишсин! Менинг қўшиқларим уларнинг кўнглидан озгина бўлса ҳам жой олиб, кайфиятларини кўтараётган бўлса, мен ўзимни бахтиёр инсон, деб биламан!

foto (20)

Биз ҳам хонанда Достон Убайдуллаевга ижодида омад тилаймиз!

Концертдан видеолар инстаграм тармоғида Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

фотография_4_5

Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва

Guli

Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (35)

foto (14)

foto (15)

foto (21)

foto (17)

foto (16)

foto (7)  

foto (4)

foto (3)

foto (2)

foto (1)

foto (68)

foto (67)

foto (66)

foto (63)

foto (54)

foto (37)

foto (36)

foto (33)

foto (8)

foto (7)

foto (11)

foto (3)

foto (1)

 foto (37)

foto (4)

foto (5)