OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ВА БЕЛОРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИНГ РАСМИЙ УЧРАШУВИДАН!+ ВИДЕО! 14.04.2018 04:16

PHOTO (6)

Ўзбекистон Республикасида 11-14 апрель кунлари Беларусь Республикасининг Маданият кунлари ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда Белорусь Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ирина Дрига билан Маданият вазирлигида расмий учрашув ташкил этилди.

PHOTO (4)

Учрашувда Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич Адамович, ҳамда Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова ҳам иштирок этишди.

PHOTO (2)

Учрашувда маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш ҳамда, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган икки томонлама  ҳамкорлик масалаларига оид келишувлар муҳокама этилди.

PHOTO (1)

Белорусь Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ирина Дрига ҳурмат ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди.

PHOTO (5)

Шу билан бирга Белорусь Республикасида Ўзбекистон Маданият кунларини ўтказиш ҳамда, икки давлатнинг музейларининг кўчма кўргазмаси, театр ва санъат усталарининг сафар гастролларини ташкил этиш масалалари келишилди.

PHOTO (3)

Шунингдек, мазкур Беларусь Республикасининг Маданият кунлари икки давлат санъатидан баҳраманд бўлиш учун имконият эканлиги айтиб ўтилди.

Расмий учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини тақдим этдилар.

ВИДЕОДА!

Шу куннинг ўзида “Алишер Навоий” киносаройида Белорусь Республикаси кино усталари томонидан суратга олинган фильмлар намойиши ҳам бошланди.

Саида Вахобова

PHOTO (7)