OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

КУТИЛМАГАН ДУЭТ! ШАХЗОДА ВА ЖАСУР ҒОЙИПОВ! “SUPER LEDY (BARI GAL)”! 13.11.2014 20:18

IMG_0269

Шахзода ва Жасур Ғойиповнинг биргаликда дуэт куйлаши чиндан ҳам шоу бизнес оламида кутилмаган ҳодиса бўлди! Дуэт тарзида куйланган  “Super ledy (Bari gal)” таронасига “Ўзбекфильм” павильонларидан бирида видеоклип ҳам суратга олинди! Қўшиқнинг ўзбекча матн муаллифи Сарвар ва Комил бўлиб, қўшиқнинг инглиз тилидаги варианти ҳам бор.  

foto (3)

Клип режиссёри Жамшид Ҳожиниёзов, оператор эса Ёдгор Носиров бўлди.

Либослар устаси Ҳилола Шер.

IMG_0268  

Шахзода: - Менга биринчи навбатда бу дуэтнинг қўшиғи манзур бўлди! Мен кўпдан бери Европалик бастакор ва аранжеровкачи Калин Морару билан ижодий ҳамкорлик қиламан. “Қўллар тепага”, “Ёр-ёр” ва бошқа кўплаб қўшиқларимни шу ижодкор яратган. У менга ушбу трекни ҳам юборди. Тинглаб кўриб, бу қўшиқни яхши дуэт бўлишини сездим. Нима учун бу дуэтни Жасур Ғойипов билан куйлаганимизга келсак, мен учун дуэтдош хонандани неча йилдан бери қўшиқ куйлаётганлиги ва қачондан буён саҳнада эканлиги муҳим эмас! Муҳими, у яхши ижрочи бўлиши керак! Жасур Ғойипов билан бу дуэтгача танишмиз, қолаверса, трек ҳам дуэт учун жуда мос эди. Шунинг учун ҳам, у тарафдан дуэтга таклиф бўлганида бажонидил рози бўлдим. Бу клипнинг ғоясини эса жамоавий иш бўлди, десам ҳам бўлади. Ёдгор Носиров, Жамшид Ҳожиниёзов, Жасур Ғойипов ҳаммамиз, биргаликда трек йўналишида клип олишга қарор қилдик. Бу клипда 3 хил имиджда чиқаман. Ҳозир мана биринчи имиджда суратга тушяпман. Олдинда янада қизиқарли янгиликлар кўп! Қолаверса, биринчидан бу бироз кутилмаган дуэт бўлди! Иккинчидан, бундай аренби услубида биринчи куйлашим! Қолаверса, мухлислар ҳам мени бундай имиджда биринчи марта кўришади! Чунки, аввалги клипларимда кўпроқ имиджимда миллий услубга тўхталардик. Мухлисларга манзур бўлади, деб умид қиламиз. Қолаверса, бироз таваккал ҳам қилиб кўришга қарор қилдик. Жасур Ғойипов билан ҳам ишлаш қийин эмас, аксинча жуда ҳам осон экан. Ёдгор Носиров нафақат жуда яхши оператор, балки жуда ҳам яхши инсон! Умуман олганда, қўшиқ ва клип барчага манзур бўлади, деган фикрдаман.

 foto (4)

Ёдгор Носиров: - Клип трек йўналишида! Образлар устида Ҳилола Шер ишламоқда! Қолаверса, Жамшид Ҳожиниёзов бу клипда режиссёр сифатида иштирок этмоқдалар. Бошида сюжет йўналишида суратга олмоқчи ҳам бўлгандик. Аммо, ҳозирги кунда сюжетли клиплар жуда ҳам кўп суратга олинаётганлиги учун, биз трек йўналишини танладик. Клипда 3 та образ бўлади. Албатта, компьютер графикасидан фойдаланилади. Монтаж ўзгача бўлади. Монтажни Баҳодир Қосимов амалга оширади. Ўйлайманки, клипимиз бошқа клиплардан ажралиб чиқа олади! Клипда бир неча ўзига хос жиҳатлар бор! Масалан, биринчидан Шахзодани бундай қиёфада кўрмаган эдик, чунки, ҳамма клипларида нозик қиз образида бўлса, бу клипда сал шўхроқ образда кўришимиз мумкин бўлади.

 foto (7)

Жамшид Ҳожиниёзов: - Бу клип, бугун эстрадамизда энг ғайрат билан меҳнат қилаётган 2 та ижодкорлар Шахзода ва Жасур Ғойиповнинг дуэти “Super ledy (Bari gal)” қўшиғига суратга олинаётган видеоклип! Жасур Ғойипов 2014 йилда энг кўп меҳнат қилган ижодкорлардан бири!Клипни суратга олиш жараёнида 30 дан зиёд ижодкорлар меҳнат қилишмоқда. Бу қўшиқ албатта, ўз тингловчиларини топиши шубҳасиз. Ёдгор Носиров билан навбатдаги ҳамкорликдан жуда ҳам хурсандман, чунки Ёдгор Носиров билан биргаликда ишлаган ҳар бир видеоклипимиз муваффақиятли чиққан! Фурсатдан фойдаланиб, шу видеоклипни яратиш чоғида, видеоклип ҳақидаги барча маълумотларни омма эътиборига етказишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ижодкорларга миннатдорчилик билдираман!

 foto (9)

Жасур Ғоипов: -  Аренби услубида биринчи марта куйлаганлигим учун бироз қийинроқ бўлди. Аммо, бошқа тарафлама ҳаммаси яхши. Клипда 3 хил кўринишда бўламан. Албатта, замонавий услубда, бу борада бизга Ҳилола Шер катта ёрдам бермоқда. Клипда умуман, Шахзода билан ижодий жараён яхши кечди. Шахзода жуда яхши ижодкор ва у билан ҳамкорликда ишлаш ажойиб бўлди! Умуман олганда, дуэт тингловчиларга манзур бўлади, деб ўйлайман. Қўшиқнинг инглиз тилидаги варианти Россияда ҳам жаранглайди.

 foto (1)

Клип суратга олиш жараёнлари қизғин ва кўтаринки руҳда кечди. Суратга олиш майдонида ҳамма ўз иши билан банд эди. Ҳаво совуқлиги ижодкорларга бироз қийинчилик туғдирса ҳам, ижодкорлар катта қизиқиш ва ғайрат билан ишладилар.

IMG_0267

Шахзода ҳам ўзи ишига ниҳоятда эътиборли бўлиб, ўз ижроси ва ҳар бир ҳаракатига ўзгача ёндошди.

Клип учун махсус декорация қурилиб, атрофига махсус мослама ва чироқлар ўрнатилган эди. Суратга олиш ишлари профессионал даражада кечди.

Икки маҳоратли ижодкор ижросидаги бу ажойиб дуэт ва унга суратга олинган видеоклип албатта, муваффақият қозонади, деб ўйлаймиз.

Шахзода клипда яна қандай имиджларда намоён бўлди?

Жасур Ғойипов-чи? У билан суратга олиш жараёнлари қандай кечди?

foto (8)

Клип ҳақидаги яна бошқа маълумотлар тез орада, дуэт премьераси билан биргаликда, сайтимизда, кузатиб боринг!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto (10)

Фотолар учун Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз