OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПРЕЗИДЕНТ НОМИДАН РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ ҚАРОРИ КЕНГ ОММА ЭЪТИБОРИДА! 21.04.2018 19:13

photo_2018-04-21_17-04-40

Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси, Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси биносида Вазирлик тизимида фаолияти йўлга қўйилган Бошланғич ташкилотлари Етакчилари билан учрашиб, тизимдаги ёшларни ҳукуматимиз томонидан Маданият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор вазифалар билан яқиндан таништириб бориш мақсадида семинар ўтказдилар.

photo_2018-04-21_17-04-35

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Учрашув давомида Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси мутахассислари жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда, ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириб ўтдилар.

Шунингдек, Республикамизнинг чекка ҳудудларида ижод қилаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Республика миқёсидаги кўрик-танлов ва фестивалларга кенг жалб этиш масалалари хусусида ҳамда, турли ҳудудлардаги имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун концерт дастурлари, цирк томошалари ва бошқа хайрия тадбирларини режа асосида ўтказиш хақида келишиб олдилар.

d7ee813217b6dd618868b51c682c8a0f

Учрашув давомида Вазирлик мутахассислари, йиғилганларга Маданият вазирлиги қошида “Ёшлар клуби”ни йўлга қўйиш борасида тегишли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.