OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ ИЖОДИЙ ЖАМОАСИ ПОЙТАХТДА! 21.04.2018 18:09

photo_2018-04-20_23-25-26

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Муқимий” номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри саҳнасида Жиззах вилоят мусиқали драма театри ўзининг "Жаннатга йўл" спектакли билан  гастроль сафарини  бошлади. 

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, шу  куни  соат 15.00 да Пойтахтнинг меҳмон  ижодкорлари “Муқимий” театрида карнай-сурнай садолари остида байрамона руҳда кутиб олинди.

Икки театр  ижодкорларининг дўстона учрашуви шўх куй-қўшиқларга, гўзал рақсларга уланди.

photo_2018-04-20_15-34-14

Улуғ ўзбек шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойишидан аввал, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М.Аҳмеджанова, мезбон театр раҳбари М.Азизов сўзга чиқиб, Жиззах вилояти театрининг ташрифидан мамнун эканликларини билдирдилар. Шунингдек, "Жаннатга йўл" буюк умуминсоний ғоялар билан йўғрилган, инсоний идеалларга бой бадиий баркамол асар эканлиги,  спектакль бугунги кун томошабини учун айни вақтида ишланганини ҳам алоҳида эътироф этдилар. Театр  жамоасининг бугунги кунда етакчи театр жамоалари қаторидан жой олиши учун кенг имкониятлар ва ижодий кучга эга эканлиги таъкидланиб, уларга ижодий муваффақиятлар тиладилар. Шундан сўнг, Жиззах вилоят мусиқали драма театри раҳбари Н.Алимова бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан театр санъати  ривожи йўлида улкан ишлар амалга оширилаётганлиги, бугунгидек гастролларнинг ташкил этилиши ана шу эътиборнинг яна бир намунаси экани,  Пойтахтнинг талабчан томошабини қаршисида  имтиҳондан ўтиш,  уларга катта масъулият юклагани ҳақида тўлқинланиб сўзлади.

photo_2018-04-20_23-34-27

Тантанали маросимдан сўнг, “Жаннатга йўл” спектаклининг намойиши бўлиб ўтди.

9f4b62df444505f2485bfe29f32467ec

Спектакль якунида Абдулла Ориповнинг оила аъзолари спектакль талқини   борасида илиқ фикрлар билдириб, ижодкорларга адиб китобларидан тақдим этдилар.