OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ РАҚС ВА ХОРЕОГРАФИЯ ТАЪЛИМИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДА КОНФЕРЕНЦИЯ! 21.04.2018 18:02

a4c681c340b1e7b1d4cb9a9d545079d9

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли фармойиши ва Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 163-сонли буйруғига биноан, Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида “Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография таълимининг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб борди:

1.Миллий рақс ва хореография таълимининг долзарб масалалари.

2.Миллий рақс санъати: анъанавий ва инновацион ёндошув масалалари.

3.Санъат ва маданият соҳасидаги ислоҳотлар ва замонавий тенденциялар.

Илмий-амалий конференцияни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарори ва 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш.

Қолаверса, Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатининг кўп асрлик тарихи ва бой анъаналарини ўрганиш, миллий рақс ва хореография соҳасида самарали ижод қилган санъаткорлар фаолиятини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш, Маданият соҳасидаги глобаллашув жараёнида ўзбек рақс санъатининг ўзига хос миллий хусусиятларини сақлаб қолиш масалаларига соҳа мутахассислари эътиборини қаратишдан эди.

Илмий-амалий конференцияда миллий рақс ва хореография таълими соҳасида ўқув режалари ва дастурларини замон талаблари асосида шакллантириш, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда маданият ва санъат коллежлари педагог ва концертмейстерларининг малакаларини ошириш каби масалалардаги долзарб муаммолар ва уларнинг оптимал ечимлари тўғрисида соҳа мутахассислари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

DSC07314

Илмий-амалий конференцияда фаол иштироки ва “Энг яхши маърузаси учун” Ш.Ҳамидова “Саҳна санъати – тарбия воситаси сифатида”, Э.Саитова “Ўзбек рақс санъатида фольклор рақсларининг ўрни”, О.Азизова “Ўзбек театр ва кино саньатида таьсирлашув жараёнини ўрганишнинг тарихий-назарий аспектлари”, Ш.Умаров “Саньаткор маънавияти”, С.Малютина “Актуальные проблемы и их рассмотрение в работе педагога-хореографа в детских школах музыки и искусства”, Е.Маркелова “Искусство национального танца: методы изучения мирового наследия Узбекистана в детских школах музыки и искусства” мавзуларидаги илмий маърузалари учун “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан Ташкилий қўмита томонидан тақдирландилар.