OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВ КОНЦЕРТИДАН: БУ ГАЛГИ КОНЦЕРТ ҲАМ “ОҚ БУЛУТЛАР”СИЗ ЎТМАДИ!  14.11.2014 19:29

 IMG_0315_новый размер

12,13 ва 14 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида Жаҳонгир Отажонов ўзининг навбатдаги тўлиқ жонли ижродаги концертини ўтказди.

IMG_0283_новый размер

Концерт бошланишида саҳнага чиқиб келган Жаҳонгир Отажоновни мухлислари қарсаклар билан кутиб олишди ва у концертни “Хоразм элининг наволари зўр” қўшиғи билан бошлади. Қўшиқ давомида ўзи ҳам рақсга тушиб кетди.

Бу қўшиққа раққосалар саҳнанинг икки тарафида (одатда фан-клублар турадиган тарафлар)да туриб, рақсга тушишди.

IMG_0311_новый размер

Қўшиқ тугагач, санъаткор томошабинлар билан саломлашиб, концертига келганликлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнг, “Сенсиз мен ҳеч кимман, эй она тупроқ” қўшиғи билан концертни давом эттирди.

IMG_0295_новый размер

“Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” қўшиғини синглиси Эътибор Отажонова билан биргаликда куйлашди. Лекин, қўшиқ ижроси вақтида Жаҳонгир Отажоновнинг овози, синглисининг овозини деярли босиб кетди.

Сўнг, “Диллар сўзлар”, “Муҳаббатим қайдасан?”, “Ёлғонлар тугар қачон?” қўшиқларини куйлагач, Жаҳонгир Отажонов “олди қатордагилар ҳам, бир мени узоқдан кўришсин” деб, залнинг орқа тарафига ўтиб олиб ҳам куйлади.

Ундан кейин “Аёл”,  “Мен ўзимни севаман”, “Арслонман”, “Аёл макридан” қўшиқларини куйлагач, хоразмча қўшиқ куйлаб, хоразмча рақсга тушди.

Сўнг, “Бевафо”, “Иккимиз”, “Сен”, “Муҳаббат”, “Дунё отам қўлларида”, “Тушимга кир, ўнгимда ёр бўлмаганим”, “Бодом кўзлар”, Хоразмча, “Сен мени ўзингга ўргатиб қўйма”, “Онажоним” қўшиқларини куйлади.

Концерт якунида Жаҳонгир Отажонов “қанча қўшиқ яратсам ҳам, ижодим “Оқ булутлар”дан нарига ўтмаётгандек, лекин ҳар концерт шу қўшиқни айтади, деган тушунча менда йўқ” деб, талабларга биноан “Оқ булутлар” қўшиғини куйлади.

Концерт давомида Жаҳонгир Отажонов қўшиқларидан бирини шогирди билан бирга куйлади, аммо уни оммага таништирмади. Шогирднинг кимлиги сир бўлиб қолди.

IMG_0335_новый размер

Жаҳонгир Отажонов доим жонли ижрода куйлашидан ташқари, саҳнада ўзини жуда эркин тутиши билан санъаткорлар ичида ажралиб туради. Бу галги концерт ҳам бундан мустасно бўлмади. Санъаткор ўзини саҳнада шунчалик эркин тутдики, қўшиқларидан ҳам кўра унинг ҳаракатлари томошабинларни янада кўпроқ ҳайратлантириб, қарсаклар тинмади! У саҳнада тиз ҳам чўкди, айрим қўшиқларини саҳнадан тушиб, томошабинлар пойида ўтириб куйлаган бўлса, айримларини концертнинг 1 ва 2 кунлари саҳнада ётиб ҳам куйлади! Жаҳонгир Отажонов бу ҳаракати билан, илк бор саҳнада ётиб куйлаган санъаткор сифатида ҳам, тарихда қолса ажаб эмас!

IMG_0282_новый размер

Қўшиқлар вақти санъаткорнинг амалга оширган эркин рақс ҳаракатлари, айниқса хоразмча рақслари, томошабинларнинг кучли олқишларига сабаб бўлди! Яна бир жиҳати, концертда танаффус ҳам бўлмади!

IMG_0296_новый размер

Санъаткор концерт бошланишидан якунига қадар, ҳеч бир танаффуссиз куйлади ва бу таҳсинга сазовор, албатта! Концерт кўтаринки кайфиятда ўтди!

Феруза Фаттохова

Концертдан видеолар инстаграм тармоғидаги

Fattohhoncom профилида!

IMG_0347_новый размер

 IMG_0339_новый размер

IMG_0277_новый размер