OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ»! ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ, “ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИ...+ВИДЕО! 05.05.2018 08:29

JJNY8828

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022 сонли Қарори ҳамда 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий Академия раҳбарларининг хисоботларини муҳокама қилиш юзасидан ўтказилган йиғилишда устоз саньаткорларнинг меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш, уларнинг юксак ижодий фаолиятини ёшлар қалбига сингдириш, Республика оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этиш вазифалари юклатилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ўзбек миллий рақс санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ва ўзининг бой маданий мероси билан рақс санъатида чуқур из қолдирган устоз саньаткорларнинг меҳнатини қадрлаш, улуғлаш, уларнинг бой ижодий фаолиятини ёшлар қалбига сингдириш, устозлар эришган ютуқларни кенг тарғиб қилиш мақсадида 4 май куни соат 16:00 да “Туркистон” санъат саройида илк бор “Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб берди.

ВИДЕОДА!

 

Унда ўзбек рақс санъатининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан миллий рақс санъатимизда ўчмас из қолдирган Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Исахон Оқилов ва яна бир қанча рақс соҳасининг ривожи учун хизмат қилган фидойилар ёдга олинди, ҳамда уларнинг амалга оширган ишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур тадбирда  ўзбек миллий рақс санъатининг дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари, таниқли ва машҳур санъаткорлар Қундуз Миркаримова, Гулнора Маваева, Бернора Қориева, Клара Юсупова ва Вилоят Оқиловалар узоқ йиллик меҳнатлари эътироф этилиб, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси томонидан устоз санъаткорларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда устоз санъаткорлар ижро этган рақслар шогирдлар талқинида яна қайта саҳнада ижро қилинди. Жумладан, “Муножот”, “Хамса”, “Ёр истаб”, “Мустахзод”, “Ларзон”, “Фаввора”, “Жанон ўйнасин”, “Санамжон”, “Лазги” ва бошқа рақслар томошабинлар олқишларга сабаб бўлди.  Устоз раққосалар ижодини намоён этувчи видеороликлар намойиш қилинди.

IMG_1943.MOV_snapshot_04.16_[2018.05.05_14

Тадбирда устоз санъаткорларни табриклаш учун  Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов,

IMG_1937.MOV_snapshot_03.45_[2018.05.05_14

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

IMG_1941.MOV_snapshot_00.47_[2018.05.05_14

ҳамда устазода санъаткор Шоҳжаҳон Жўраев меҳмон бўлиб, ўзларининг энг сара қўшиқларидан куйлашди. 

OHTI6690

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ артисти, устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон Халқ артисти Қундуз Миркаримовага аталган совғани унинг суюкли шогирди халқимизнинг севимли раққосаси Маъмурахон Эргашевага топширди.

1

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ҳам, сўзга чиқиб устозлар ҳақида самимий фикрларини баён этди.

ВИДЕОДА!

Бу каби тадбирлар озод ва обод юртимизда “Устоз ва шогирд” анъаналарини давом эттириб, рақс санъати ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаётган жонкуяр, фидойи устозларга куч-ғайрат ва шижоат бағишлайди.

“Устозларга эҳтиром” деб номланган маъданий-маърифий, концерт-тадбири бугунги кунда рақс санъатида ижод қилиб келаётган ёш-ёш раққосаларга устозларнинг ижод намуналарини сингдириш, амалиётда қўллаш, шунингдек, улар яратган мактабни изчил давом эттиришларига туртки бўлиши шубҳасиз.

 

FBWC0162

Тадбирдан фотолар учун "Ўзбекконцерт" ДМ Матбуот хизмати

Давронбек Шукуровга миннатдорчилик билдирамиз

ТАДБИРДАН ВИДЕОЛАР!

ФОТОЛАР:

IMG_2025

IMG_2003

IMG_1921

IMG_1919

IMG_2022

2

IMG_1941.MOV_snapshot_00.18_[2018.05.05_14

IMG_1941.MOV_snapshot_00.43_[2018.05.05_14

OPOJ5992

IMG_1943.MOV_snapshot_04.54_[2018.05.05_14

KPHJ6139

NWIF8465

JUCU4758

KJSJ6572

WRAN9645

GJJQ9063

LHJO3570

FIEC5682

BRMF9061

BFGL5476