OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚЎШИҚЛАР ВА УЛАРГА ИШЛАНГАН ВИДЕОКЛИПЛАР САВИЯСИНИ БАҲОЛАШ БАДИИЙ КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ! КИМКИ МИЛЛАТ ТАҚДИРИ, ФАРЗАНДИ ТАҚДИРИ, КАМОЛОТИГА БЕФАРҚ ЭМАС ЭКАН... 11.05.2018 07:20

“Ўзбекконцерт” Давлат Муассасасининг вазифаларидан лицензиатларга репертуар, қўшиқлар ва улар бўйича яратилган видеоклиплар яратишда амалий ёрдам кўрсатиш, оммавий маданиятни тарғиб қилмасликни олдини олиш, қўшиқлардаги матн ва уларга ишланаётган клипдаги баъзи мавжуд камчиликлар  жойида ижодий кўмаклашувчи Бадиий кенгаш томонидан тўғрилаш борасида чоралар кўриб келинмоқда. Шу ўринда, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, камида ҳар ўн беш кунда Муассасада санъаткорларнинг қўшиқларга ишланган ёки ишланаётган видеоклипларга ижодий кўмаклашувчи Бадиий кенгаш фаолияти йўлга қўйилди. Бадиий кенгаш аъзолари 15 кишидан иборат бўлиб, ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Ёзувчилар уюшмаси" раиси ўринбосари Н.Жонузоқ, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директор биринчи ўринбосари Ш.Ризаев, Республика маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқидан масъул ходимлар, мусиқашунослар, клипмейкерлар ва санъат соҳаси намоёндалари киритилган.

KVIK7945

Шунингдек, Кенгашнинг иш фаолияти “Ўзбекистон-24”, “Ёшлар”, “Севимли”, “Менинг юртим” телеканаллари, газета ва интернет тармоқлари орқали мунтазам ёритилиб борилмоқда. Жорий йилнинг 8 майига қадар 7 маротаба Кенгаш йиғилиши ўтказилиб, Кенгашга 59 та санъаткорлар томонидан 64 қўшиқ тақдим этилган видеоклип ёзилган дискларни санъаткорлар билан биргаликда ўрганилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокамаси асосида хулоса ва тегишли тавсиялар берилди. Шулардан одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи ҳолатлар каби камчиликлар бўлганлиги боис, эфирларга узатиш рад этилиб келинмоқда.

LAPF8063

Жумладан, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 8 май куни соат 16:00 да бўлиб ўтди. Кенгашда 10 та хонандалар томонидан 12 та қўшиқ ва унга ишланган видеоклиплари кўриб чиқилди.

Хонанда Фарход Саидов  томонидан ижро этилган “Кўзларинг” деб номланган қўшиғи муҳокама этилиб, ижро яхшилиги боис, ушбу қўшиққа видеоклип суратга олиш учун тавсия берилди.

Хонандалар Сарвиноз Жўраева, Мухайё Умарова, Шухрат Махмудов, Ёрқинхўжа Умаров, Жасур Мавлоновларнинг қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон Ғаниева томонидан “Юрак”, Ҳамдам Собиров сўзи, Жасур Бадалбоев мусиқасига олинган клип хусусида. Кенгаш аъзолари томонидан қўшиқ сўзлари мантиқан мукаммал эмаслиги ҳамда, клипда айрим кадрлардан ножоиз фойдаланганлиги учун қайта ишлаш тавсия этилди. Ёшларимизга мазкур хонанданинг қўшиқлари ва ижоди манзур бўлиши таъкидланиб, бу мавзудаги қўшиқларнинг сўзларига жуда жиддий ёндошиш кераклиги, шунингдек, унвонга муносиб қўшиқ куйланиши зарурлиги тушунтирилиб, ушбу қўшиққа суратга олинган видеоклипни намойиш этиш учун кадрларни тўғрилаш зарурлиги таъкидланди. “Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева томонидан “Дард” деб номланган қўшиқнинг сўзлари ва ижроси яхшилиги алоҳида таъкидланиб, лекин қўшиққа ишланган клипдаги кадрлардан ножоиз фойланганлиги боис, ушбу клипни қайта тўғрилаш тавсия этилди.

“Via Marokand” гуруҳи томонидан куйланган сўзи ва мусиқаси Жасур Бадалбоевга мансуб “Турист” қўшиғига ишланган клип хусусида. Ушбу қўшиқнинг матни саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар асосида эканлиги ва клип кадрлари тушунарсиз ҳолатлар мавжудлиги кузатиш мумкин. Қўшиқ сўзларида Рам па папам тара тира тира там сўзлари шеърият талабларига жавоб бермаганлиги туфайли рад этилиб, хонандалар қўшиқ сўзларини шоирлар билан қайта ишлаб тўғрилаб, қайта топшириш мумкинлиги тавсия этилди. Мана шу қўшиқ матнидан сизга ҳам бир шингил илингимиз келди:

Билмадим, билмадим мен ҳали дунё кўрмадим,

Бир ой бўламиз турист.

Сув ости олими Жак Ив Кусто,

Рам па папам тара тира тира там.

 

Сирли олам кезаман

Рим ёки Индия

Эмиратми Индонезия

Рам па папам тара тира тира там.

 

Бу қўшиқни тинглаб муҳокама қилиб бўлгач, бугунги кунда тиним билмай ижод қилаётган “Уммон” гуруҳининг “Оқ гулим” деб номланган қўшиғи сўзи ва мусиқаси ҳам гуруҳга мансуб бўлган қўшиқ тингланди, бу қўшиқ ҳам сўзларининг мазмунсизлиги ҳамда, клипдаги кадрлардан “алкоголли ичимликлар, ётоқхона саҳнасини олиб ташлаш” тавсия этилиб, ушбу ҳолатда эфирларга узатиш рад этилди. Муассаса масъулларига "Уммон" гуруҳи хонандаларини кейинги кенгашга таклиф этиш вазифаси топширилди!

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари  билан бўлиб ўтган учрашувда миллий эстрада санъатини ҳар қандай бегона таъсирлардан, айниқса, эндигина вояга етиб келаётган ёш истеъдод соҳибларини “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, мазмунсиз, савияси паст куй-оҳанглар ва қўшиқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш, хорижий санъаткорларнинг ижроси ва хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатларнинг зарарли оқибатларини эстрада хонандаларига тушунтириш, шунингдек  ёш, иқтидорли истеъдод соҳибларига ижодий-услубий ҳамда ташкилий томондан малакали кўмак бериш каби муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Жумладан, Юртбошимиз томонидан бугун телевидение орқали берилаётган баъзи клипларни оила, фарзандлар даврасида томоша қилиб бўлмай қолганини, ҳар бир ҳаракатида ғарбга тақлид сезилиб турадиган, очиқ-сочиқ кийинган ёшларни кўриб, наҳотки шулар ҳам бизнинг фарзандларимиз, бизнинг миллатимиз вакиллари эканлигини таъкидлади.

Миллий эстрадани “оммавий маданият” таъсиридан сақлаш, мазмунан саёз, ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи қўшиқ ва клиплар яратилишини олдини олишда оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, давлат ва нодавлат телеканаллар ҳамда иштимоий тармоқлар интернет сайтларининг ўрни ва роли беқиёслиги ҳеч кимга сир эмасдир.

Санъаткорлар томонидан савиясиз қўшиқларга ишланган видеоклипларни интернет орқали эфирга қўймаслик борасида иштимоий тармоқлар, интернет сайтларини чеклашнинг имкони бўлмаяпти.

Шунга қарамасдан, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган матни мазмунан саёзлиги, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган оммавий маданиятни келтириб чиқарувчи баъзи қўшиқ ва унга ишланган клипларни интернет сайтлари орқали кузатиш мумкин бўлмоқда.

Бизнинг бу қилинаётган ишлардан мақсадимиз, кимнингдир ижодини камситиш ёки кўкка кўтариш эмас, балки асл санъатнинг яралишида ўз ҳиссамизни қўшишдир. Бадиий саёз қўшиқларни бир кунда оммавий ахборот воситалари ҳамда иштимоий тармоқлар интернет сайтларидан тўхтатиб бўлмайди, аммо вақтлар ўтиб ҳаммаси тўғриланади. Ҳар бир соҳада янгидан янги ислоҳотлар, ривожланиш олиб борилаётган бир паллада, ҳар биримиз ўз шахсий фикримиз, дунёқарашимиз билан жавоб қайтаришга ҳақлимиз. “Менга нима, сенга нима” қабилида лоқайдлик билан иш тутиш бизга ярашмайди. Барчамиз бир бўлиб, нафақат бадиий кенгаш аъзолари, балки катта-ю кичик биргаликда савиясиз ва мазмунан саёз енгил-елпи, аниқ сюжетли тизимга солинмаган, одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган “ижод намуналари”га қарши иммунитет шакллантирмоғимиз керак. Кимки миллат тақдири, фарзанди тақдири, камолотига бефарқ эмас экан, албатта, қўлни қўлга бериб ҳаракат қилади. Бирлашиб, халқ бўлиб, миллатимизга бегона бўлган  ҳар қандай ёт ғояларга қарши туриш — барчамизнинг бурчимиздир.

Халқимизга савияли ва мазмунли ижод маҳсулини етказиб бериш, нафақат “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги Бадиий кенгашнинг, давлат ва нодавлат телеканаллар, газета ва журналлардаги масъул ходимларнинг балки ҳар бир ижодкорнинг вазифаси ҳамдир.

“Ўзбекконцерт” ДМ Матбуот хизмати