OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯПОНИЯДА ЎЗБЕКИСТОН ҲАФТАЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА 17.05.2018 06:46

337a8bcdc9ce707a0e23278dabab20a0

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги маданий - гуманитар алоқаларни янада мусахкамлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон ҳафталиги” кунлари бир-биридан қизиқарли тафсилотларга бой тарзда ўтмоқда.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча Японияликлар Ўзбекистоннинг гўзал табиати, қадимий обидалари, замонавий иншоотлари, шунингдек, урф-одат ва анъаналари тараннум этилган амалий санъат кўргазмасини томоша қилдилар. Шаҳардаги Агасаки санъат саройида ўзбек ва япон санъаткорларининг чиқишлари эса, кунчиқар мамлакат санъат ихлосмандларини ҳайратга солди. Айниқса, миллий либосда саҳнага чиққан “Сурхон” гуруҳининг халқ охангида куйланадиган “Сирғали қиз” қўшиғи, “Гавҳар” рақс ансамблининг “Сурнай лазгиси” хореографик композицияси барчага бирдай манзур бўлди. Кун давомида вакилларимизнинг Япония парламенти депутатлари, маданият агентлиги раҳбари Р. Мията, шунингдек, бир қатор маданият ва санъат намояндалари билан ўтган учрашувлари ҳам самарали кечди. 

 —Мен Ўзбекистон ва ўзбекистонлиикларга ҳурматим чексиз, —дейди Япониянинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси К. Накаяма.—Айниқса, ёшларидаги интилувчанлик, билимга чанқоқликни жуда қадрлайман. Қолаверса, ўзбек халқининг маданияти ва санъати ҳам барчага намуна бўладиган даражада бетакрор. Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларини эсласам юрагим орзиқиб кетади. Чинакам мўжиза!

photo_2018-05-17_09-29-51

Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари К. Акилова раҳбарлигидаги маданият ходимлари ва санъаткорлардан иборат делегация Токио миллий музейида бўлишиб, у ердаги ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Токио миллий музейи директори М. Зения билан музейлар фаолиятини такомиллаштириш, замонавий ахборот коммуникация технология ютуқларидан фойдаланган ҳолда музейга келувчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар, улар билан икки томонлама дўстлик ва ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди. 

 —Бизни эътиборимизни тортган нарса, ҳар бир японияликнинг ўз юрти тарихини билиш, ўрганиш ва тадқиқ қилишга қизиқиши бўлди, —дейди делегация вакили, —Ҳатто музейда аравачада келган кексаларни ҳам учратиш мумкин. Уларнинг айримлари билан суҳбат асносида билдикки, япониялик ёши улуғларнинг аксарияти бир қатор хорижий давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам бўлганини эътироф этишди.

Бугун “Ўзбекистон ҳафталиги” тадбирлари Япониянинг энг гўзал шаҳарларидан бири Нагояга кўчади. Олдинда бир-биридан қизиқарли учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келушувлар кутмоқда...