OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ АРМАНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕРЕВАН ШАҲРИДА! 19.05.2018 03:00

EKIW3248

Санъатнинг энг таъсирчан тури бўлмиш театр асрлар давомида инсонларга беминнат хизмат қилиб келмоқда. У айниқса XI асрга келиб, янада қадр топди. Республикада мавжуд барча театрларимизнинг ўз репертуарини шакллантириши йўлидаги жанрлар, услуб ва шакллар, янгидан-янги ифода воситаларини излаб топишлари, бир сўз билан айтганда тўлақонли ижод қилишлари учун етарлича шарт-шароитларнинг яратиб берилиши, Президентимиз ташаббуси ва оқилона сиёсати туфайли ҳар бир театрга ҳомийларнинг бириктирилиши, чет элларга хорижий гастролларнинг уюштирилиши, ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши, турли фестивал ва кўрик танловлардаи иштирокларининг амалга оширилиши ижодкорларни янги марраларни эгаллашга руҳлантирди. Айниқса, халқаро даражадаги танловлар, фестиваллар, маҳорат дарслари, мулоқотлар ижодкорлар учун ўта муҳим жараён ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан театр жамоаларининг халқаро миқёсда ўз нуфузини намойиш этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. 2018 йили ўзбек театр санъати учун самарали йиллардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шу йилнинг ўзида Самарқанд вилояти мусиқали театри Туркиянинг Коня, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Европа давлатлари, Ўзбекистон Давлат Ёшлари театри Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро тадбирларда муваффақият билан иштирок этдилар.

Шу каби халқаро кўрик-танловлардан бири жорий йилнинг 15-21 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган III Халқаро Ёшлар Форумидир.

Форум биринчи маротаба 2012 йили МДҲ давлатлари театр уюшмалари халқаро конфедерацияси томонидан таъсис этилган бўлиб, ундан кутиладиган асосий мақсад ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро тажриба алмашиш, ёш ижодкорларни халқаро майдонга олиб чиқишдан иборат.

image-1

Ўзбекистоннинг ҳам ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиши ўзбек театр санъатининг юқори даражасидан дарак беради. Сабаби, форумда ўзининг энг яхши спектакллари билан 10 та давлат иштирок этган бўлса, уларнинг барчаси экспертлар томонидан ўта талабчанлик билан танлаб олинган.

Бу галги эстафета таёқчасини Арманистон қўлида тутиб, турли давлатлардан келган меҳмонларга мезбонлик қилди.

FXOH5289

Чиндан ҳам форум доираси кенг бўлиб, унда МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи давлатларидан иштирок этаётган вакиллар ўзларининг ижодий ишларини намойиш этадилар. Форум сабаб ёш ижодкорлар-режиссёрлар, драматурглар, сценографлар, театршунослар ва актёрлар хориждаги тенгдошлари, касбдошларининг ижодий изланишлари билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш, томошабинга таъсир этиш йўлларини ўрганиш ва бошқа масалалар борасида фикр алмашиш имкониятига эга бўлишлари билан қимматлидир.

image-1

Халқаро Ёшлар Форуми ўтаётган Арманистонга Ўзбекистон делегацияси 16 май куни кириб келди. Форум ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикасидан бу тадбирда иштирок этиш учун Ғофур Мардонов (режиссёр), Мафтуна Маҳаммадаминова (драматург), Миржалол Ҳолиқов (сценограф), Ихтиёр Отажонов (актёр)лар таклиф этилдилар.

CPRW4283

Жорий йилнинг 17 май куни кеч соат 17.00 да Ўзбек Миллий академик драма театри Арманистон Республикаси Ереван шаҳрининг А.Паронян номидаги давлат мусиқали комедия театрида ўзининг "Момо ер" спектаклини намойиш этди.

Шуни таъкидлаш лозимки, спектакль ўта юксак даражада намойиш этилди. Буюк Чингиз Айтматов даҳоси маҳсули бўлмиш - иродасини тоғдек дарду-аламлар бука олмаган Тўлғаной қиссаси Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова ижросида қалбларни ларзага солди. Томошабинлар тик оёқда туриб, санъаткорларни узоқ вақт олқишладилар.

Спектакль тугагач форум бош директори Валерий Шадрин ўз фикрларини қуйидагича изҳор этди: "Малика Иброҳимовани мен буюк актриса деб атайман. Бугун форумнинг учинчи куни. Ҳали олдинда яна 4 кун бор. Лекин, бошқа спектакллар ижодкорларининг ижодий имкониятларига шубҳа билдирмаган бундан ўтадигани бўлмаса керак, деган фикрга келдим. Шу спектакль, унинг ёш ва ўта иқтидорли режиссёри тимсолида билдимки, ўзбек театри ўзининг буюк анъаналарини муносиб равишда сақлаб қола билгани ҳолда янги марраларга интилмоқда дея оламан. Мен кейинги Форум айнан Ўзбекистондек театр санъати маданияти юксак давлатда ўтишини жуда истаган бўлар эдим".

Ушбу таърифлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон театр санъати ўзининг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини муносиб равишда ҳимоя қилиб келмоқда.

image

DLTE4296

CPRW4283

DKEI2479

IGFW5998

AMSK2472

DUXU5870

WGBV8136