OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТЛАРИ КЛУБИНИНГ “ФАСЛИ НАВБАҲОР” ДЕБ НОМЛАНГАН ИЛК КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! “ОБОД ҚИШЛОҚ” ЛОЙИҲАСИГА ҲИССА ҚЎШИБ... ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ФИКРЛАРИ ВИДЕОДА ЭКСКЛЮЗИВ! 21.05.2018 03:26

Photo (44)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон Халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш бўйича билдирган фикрлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган Клубнинг асосий мақсади, Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувдаги фикрларидан келиб чиқиб, Мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантиришга, аввало ижодкорларни бошчилик қилиш, ўз фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлишлари, билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатишлари, шунингдек, миллий эстрада санъатини ҳар қандай бегона таъсирлардан, айниқса, эндигина вояга етиб келаётган ёш истеъдод соҳибларини “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, мазмунсиз, савияси паст куй-оҳанглар ва қўшиқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш, хорижий санъаткорларнинг ижроси ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиш каби салбий ҳолатларни батараф этиш, миллий урф-одатларимиз ва одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатларнинг зарарли оқибатларини эстрада хонандаларига тушунтириш, шунингдек, ёш иқтидорли истеъдод соҳибларига ижодий-услубий ҳамда ташкилий томондан малакали кўмак бериш, каби муҳим вазифаларни амалга оширишдан иборатдир.

Photo (43)

Ўзбекистон Халқ артистлари клуби томонидан Ўзбекистон Халқ артистлари, ҳамда ёш ижодкорларни янада жипслаштириш, уларнинг бир саҳнада бўлиб, самимий муносабатлари, меҳр-оқибатларининг кўриниши сифатида 20 май куни Клубнинг илк концерт дастури тақдим этилди!

Photo (1)

Концертда Ўзбекистон Халқ Ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов, Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистон Халқ артистлари Хайрулла Лутфуллаев,

Photo (8)

Насиба Абдуллаева,

Photo (58)

Маҳмуд Намозов,

Photo (53)

Гулсанам Мамазоитова,

Photo (57)

Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов,

Photo (18)

Ўзбекистон Халқ артисти, устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги "Мақом" ансамбли,

Photo (61)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

Photo (4)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов,

Photo (29)

Абдурашид Йўлдошев,

Photo (47)

Алишер Файз,

Photo (11)

Дилноза Исмияминова,

Photo (32)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист сўз устаси ва актёр Мирзабек Холмедов,

2

ҳамда хонандалар Ботир Қодиров,

Photo (23)

Зохиршоҳ Жўраев, ҳамда  "Тошкент зеболари" рақс ансамбли  иштирок этишди.

Photo (14)

Photo (17)

Photo (17)

Концертни актриса Дилноза Кубаева ва бошловчи Анвар Тожибоев олиб боришди.

Photo (6)

Photo (83)

Photo (48)

Photo (34)

Концерт кўтаринки руҳда ва жуда ҳам файзли ўтди.

Photo (62)

Photo (74)

Айниқса, Халқимизнинг севимли санъаткори Озодбек Назарбеков саҳнага чиққанда томошабинлар эътибори ва қувончи ўзгача бўлиб, Санъаткорни қанчалик соғинганликларини намойиш қилишди.

Photo (64)

Photo (65)

Photo (73)

Photo (63)

Photo (82)

Томошабинлар кетма-кет Санъаткорга гул ва совғалар тақдим қилишдан ҳамда, тўхтовсиз қўл телефонига съёмка қилишдан тўхташмади!

Photo (66)

Photo (67)

Photo (69)

Photo (71)

Ёши улуғ бир Онахон эса, Санъаткорга оппоқ тўн тақдим қилиб, астойдил дуо қилди! Ёши улуғларнинг кўплари Санъаткорни дуо қилиб, самимий ниятлар билдириб туришди.

Photo (72)

Ўз навбатида Озодбек Назарбеков ҳам самимийлик билан “Аввал гулларга лойиқ иш қилай”, деб чуқур миннатдорчилик билдирди.  

Photo (77)

Photo (78)

Photo (79)

Санъаткор севимли қўшиқларни куйлаганда, ёш қизчалар ва болажонлар саҳнага чиқиб, раққосаларга тақлид қилиб рақсга туша бошлашди. Самимий Санъаткор уларнинг меҳрини кўриб, саҳнадан тушириб юбориб, ранжитгиси келмай, қўшиқларни давом эттирди.

Photo (84)

Ўз навбатида саҳнадаги қизалоқлар ва болажонлар ҳам кўпая бошлашди.

Photo (75)

Photo (76)

Photo (85)

Photo (70)

Қўшиқлар тугаганда, улар Санъаткорга ўзларининг беғубор ниятларини билдиришди. Томошабинлар орасида ҳам,  Санъаткорнинг қўшиқларини номма-ном айтиб, “шуни айтинг” деб турган болалар ҳам, катталар ҳам жуда кўп эди.

Photo (80)

Photo (81)

“Булар менинг келажагим, чунки ёш болаларни ҳам Санъаткорга мухлис бўлиши, қўшиқларини билиши, бу катта бахт! Ёшим кексайганда булар улғайиб менга ҳақиқий мухлис бўлишади!” деди Озодбек Назарбеков завқ билан.

Photo (89)

Photo (86)

Photo (87)

Санъаткор якуний қўшиқни куйлаган вақтида, концерт залидаги ҳамма болажонлар севимли санъаткори ёнида бўлиш учун саҳнага ёпирилишди! Натижада саҳна болажонларга тўлиб, Санъаткор уларнинг қуршовида қолиб кетди! Болажонлар ҳам бирга куйлаб, рақсга тушиб, ҳаттоки қўшиқ тугагандан сўнг ҳам, саҳнани тарк этишни умуман ҳоҳлашмади! Ўз навбатида залдаги ҳамма томошабинлар ҳам саҳна атрофини қуршаб олишди!

Photo (91)

Photo (90)

Photo (92)

Photo (89)

Қўл телефонлари съёмка қилишдан бир зумга тўхтамади! Қўшиқ тугагач ҳам, томошабинлар кетмай, олқишлаб тураверишди! Озодбек Назарбеков меҳр ва ҳурмат учун томошабинларга қайта-қайта миннатдорчилик билдириб, самимий хайрлашса ҳам, томошабинлар кетмай, ўз Санъаткорини қўйиб юборгиси келмай тураверишди! Охири парда ёпилиб, концерт тугагани яна қайта маълум қилингачгина томошабинлар залдан чиқа бошлашди...

Юқори кайфият ва кўтаринки руҳда ўтган концерт томошабинларда катта таассурот қолдирди!

Photo (35)

МАЗКУР КОНЦЕРТ ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТЛАРИ КЛУБИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА КЛУБ РАИСИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ФИКРЛАРИ ВИДЕОДА!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto1

Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга

 миннатдорчилик билдирамиз

Photo (55)

Photo (54)

Photo (50)

Photo (52)Photo (49)

Photo (46)

Photo (37)

Photo (45)

  Photo (41)

Photo (36)

Photo (56)

Photo (39)

Photo (38)

Photo (33)

Photo (31)

Photo (30)

Photo (28)

Photo (27)

Photo (59)

Photo (60)

Photo (26)

Photo (24)

Photo (25)

Photo (22)

Photo (21)

Photo (20)

Photo (19)

Photo (16)

Photo (15)

Photo (13)

Photo (10)

Photo (9)

Photo (7)

Photo (2)

Photo (3)

Photo (4)

Photo (5)