OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ИСЛОМ МАДАНИЯТИ РАВНАҚ ТОПГАН ЮРТ” МАВЗУСИДАГИ КЎРГАЗМАНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН!+ВИДЕОЛАР! 07.06.2018 08:03

Ko'rgazma_Fattohhon (25)

6 июнь куни Ўзбекистон Миллий Банки Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, “Тасвирий ойина” Ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий Банки Тасвирий санъат галереяси, “Олтин мерос” жамоат фонди, Ҳунармандлар уюшмаси, ҳамда бир қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган

Ko'rgazma_Fattohhon (47)

“Ислом маданияти равнақ топган юрт”мавзусидаги таниқли халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ko'rgazma_Fattohhon (14)

Ko'rgazma_Fattohhon (18)

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди.

Ko'rgazma_Fattohhon (21)

Тадбирда Шайх Абдулазиз Мансур ҳам сўзга чиқди.

Ko'rgazma_Fattohhon (45)

Ko'rgazma_Fattohhon (26)

Бизнинг юртимиз қадимдан мутафаккир зиёлилар диёри сифатида Ислом оламида машҳур бўлиб, буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий мероси асрлар оша нафақат халқимиз, балки бутун мусулмон дунёси маърифати учун бугунги кунда ҳам эътиборли манба бўлиб хизмат қилаётгани бунинг ёрқин далилидир. Мовароуннаҳр диёрини Ислом дарахтининг серҳосил шоҳларига қиёсланиши, аждодларимизнинг ислом тамаддуни ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун берилган юксак эътирофдир. Истиқлол шарофати туфайли, Юртимиз алломаларининг ҳаёти ва улар қолдирган илмий-маънавий меросларини ўрганиб, кенг жамоатчиликка етказиш имконияти яратилган.

Кўргазма мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларнинг изчил ва мантиқий давоми бўлиб, унда таниқли халқ амалий санъати усталари, маданият ходимлари, рассомлар, ўқувчи-талаба ёшлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, ҳамда юртимиз меҳмонлари иштирок этишди.

Ko'rgazma_Fattohhon (46)

Ko'rgazma_Fattohhon (33)

Ko'rgazma_Fattohhon (41)

Ko'rgazma_Fattohhon (31)

Тадбир доирасида асрлар давомида шаклланиб ривожланган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, ислом дини билан уйғунликда шаклланган анъаналар намойиш этилди. Шунингдек, миллий ҳунармандчилигимиз тарихи, ислом динининг халқимиз маданияти ва санъатига таъсири ва самараси, буюк аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий мероси, ҳамда улар асарларида акс этган эзгулик ғоялари ҳақида маълумот берилиб, Ислом дини кириб келгач, амалий санъатнинг гўзал ва бетакрор турлари: ҳаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, каштачилик, миниатура каби йўналишларнинг шакллана бошлагани, бугунги кунга қадар мазкур йўналишда яратилган кўплаб бетакрор асарлардан намуналар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Ko'rgazma_Fattohhon (7)

Ko'rgazma_Fattohhon (8)

Ko'rgazma_Fattohhon (9)

Ko'rgazma_Fattohhon (10)

Ko'rgazma_Fattohhon (11)

Ko'rgazma_Fattohhon (12)

Кўргазма доирасида Халқ амалий санъати усталари томонидан араб, форс ёзувларида маҳорат дарслари ташкил этилиб,

Ko'rgazma_Fattohhon (32)

мақом санъат усталарининг наволари, ҳамда гўзал миллий рақсларимиздан намойиш этилди.

Мазкур кўргазма фаолияти билан танишган ёшларда халқимиз учун қадимдан анъанавий бўлиб келаётган диний-маънавий меросга бўлган садоқат, миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, бунёдкорлик туйғулари ҳамда, миллий қадриятларимизга ҳурмат, ислом маърифатининг асл қадриятларини англаш туйғулари кучайиши шубҳасиз.

Кўргазма 12 июнга қадар давом этади.

Саида Вахобова

ТАДБИРДАН ВИДЕОЛАР YOUTUBE.COM даги FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!

Тадбирдан фотолар:

Ko'rgazma_Fattohhon (43)

Ko'rgazma_Fattohhon (51)

Ko'rgazma_Fattohhon (50)

Ko'rgazma_Fattohhon (49)

Ko'rgazma_Fattohhon (44)

Ko'rgazma_Fattohhon (42)Ko'rgazma_Fattohhon (40)

Ko'rgazma_Fattohhon (39)

Ko'rgazma_Fattohhon (38)

Ko'rgazma_Fattohhon (37)

Ko'rgazma_Fattohhon (35)

Ko'rgazma_Fattohhon (30)

Ko'rgazma_Fattohhon (29)

Ko'rgazma_Fattohhon (28)

Ko'rgazma_Fattohhon (27)

Ko'rgazma_Fattohhon (23)

Ko'rgazma_Fattohhon (20)

Ko'rgazma_Fattohhon (17)

Ko'rgazma_Fattohhon (16)

Ko'rgazma_Fattohhon (15)

Ko'rgazma_Fattohhon (13)

Ko'rgazma_Fattohhon (4)

Ko'rgazma_Fattohhon (2)

Ko'rgazma_Fattohhon (6)

Ko'rgazma_Fattohhon (5)

Ko'rgazma_Fattohhon (48)

Ko'rgazma_Fattohhon (24)