OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«АМИРАН» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! МУҲАББАТГА САДОҚАТ ТАЛҚИНИ... 09.06.2018 09:44

IMG_6688

Режиссёр ва актёр Азамат Аҳроровнинг янги “Амиран” фильми премьераси 8 июнь куни “Алишер Навоий” киносаройида бўлиб ўтди.

IMG_6657

Фильмда асосий ролларни Азамат  Аҳроров,

IMG_6658

Сўғдиёна Азимова, ҳамда Саида Раметова, Матёқуб Матчонов ижро қилишган.

Фильм ижодкорлари Рамазон ойи бўлгани учун, томошабинларни куттиришни истамаганликлари учун, анъанага кўра, саҳнага чиқиб, Ижодкорлари таништирувини ўтказишмади. Премьера олдидан томошабинларга сув ҳам тарқатилди.

Лекин, барибир фильм ижокорларининг саҳнада таништируви қисқача бўлса ҳам ўтказилиши керак эди, деб ўйлаймиз. Чунки, фильм яратилишида меҳнат қилган жамоа барибир эътироф этиб ўтилиши керак.

IMG_2916

Оммабоп мавзу бўлган ёшлар ўртасида муҳаббат мавзусидаги фильм томошабинлар эътиборини тортди. Фильмда айниқса, бир жиҳат ҳозирги кундаги ёш йигитларга ибрат бўлгулик, яъни йигит Азамат Аҳроров қаҳрамони Амиран ўз севгилисидан воз кечишни истамай мардлик қилди. У бир вақтнинг ўзида отасининг юзига оёқ ҳам қўймади, аммо ўз севгилисини ташлаб ҳам кетмади. Бир сўз билан айтганда ўз муҳаббатига садоқатини намойиш қила олди. Ҳозирги кунда ёшларда урф бўлганидек “отам қарши бўлди, отамни норози қила олмайман” деб, осонгина таслим бўлмагани, Отасига ўз норозилигини билдирган эпизодларда ҳам, Отага тик қарамай, одоб билан ерга қараб гапириши, шу каби ҳолатлар, ҳозирда кўпгина фильмларда урф бўлган “отага тик гапириш”ни четлаб ўтгани, томошабинларда бу қаҳрамонга нисбатан ҳурматни оширди.

Ёшлар бахтли бўлишлари мумкин эди, аммо Сўғдиёна Азимова қаҳрамони билан боғлиқ бўлган ҳолат туфайли... Хуллас, фильм якунини билмоқчи бўлсангиз, “Амиран” фильми 9 июндан Юртимиз кинотеатрларида!

Саида Вахобова

IMG_6687

FBUB5010

IMG_E6557

IMG_E6547