OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ” ОЛДИДАН! 20.06.2018 03:19

20180613_174339-1024x614

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кичик мажлислар залида  “Халқаро мақом санъати анжумани”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Ҳалқаро мақом санъати анжумани”ни ўтказиш тўғрисидаги ПҚ3656-сонли қарори ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги “01-07/1-1208 сонли Баёнида белгилаб ўтилган топшириқ ва вазифаларни бажариш масалаларига қаратилган.

20180613_173602-1024x614

Maqom.uz сайти маълумотига кўра, Йиғилишни халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ижодий гуруҳ раҳбари,  Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков олиб борди.

Йиғилиш давомида Ҳалқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика Ташкилий-ишчи гуруҳ таркиби  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги “01-07/1-1208 сонли Баёнининг иловаси, чора-тадбирлар режасида белгилаб ўтилган вазифалар бўйича амалга оширилган юзасидан хисобот берилди.

Йиғилиш давомида анжуман доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди.