OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗАРБАЙЖОНДА “НАХИЧЕВАНЬ –ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ”НИНГ РАСМИЙ ОЧИЛИШИДАН! 22.06.2018 03:10

a42b364040e8b75abe3aa1746695cc0b

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Озарбайжон Республикасида “Нахичевань–Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган Маданият вазирликларининг раҳбарлари иштирок этди. Меҳмонлар даставвал Озарбайжон Умуммиллий Қахрамони Гейдар Алиев хайкали пойига гул қўйишди, сўнгра Нахичевандаги Гейдар Алиевнинг музейига ташриф буюришди.

photo_2018-06-21_07-36-53

“Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши Нахичевань мусиқали драма театрида давлат филормонияси иштирокида бўлиб ўтди. Очилиш маросимини Нихичевань автоном Республикаси Олий Мажлисининг раиси Юсуф Талибов, ISESCO ташкилотининг Бош директори Абдулазиз Осман Аль-Туведжри ҳамда, Озарбайжон Республикаси Маданият вазири Абулфас Гараев томонидан очиб берилди, сўнг ушбу тадбирга бағишланган видеофильм намойиши бўлиб ўтди.

photo_2018-06-21_08-47-33

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Нахичевань шаҳридаги Нуҳ пайғамбари мадрасаси, “Нахичевань қалъаси” музей комплекси “Нахичевань” катта бизнес Маркази ҳамда, “Момина хотун” мадрасасиларини зиёрат қилишди.

photo_2018-06-21_08-47-18

Юқори савияда ташкил этилган тадбирда Маданият вазиридан ​ Озарбайжон Республикасининг марказий телеканалларининг муҳбирлари интервьюлар олишди.

photo_2018-06-21_07-39-01

Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикасининг халкига, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб ҳамда, барчани Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро Мақом Анжуманига таклиф этди.

photo_2018-06-21_08-46-02

photo_2018-06-21_08-45-11

photo_2018-06-21_07-37-10

photo_2018-06-21_07-39-19