OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ МДҲ БЎЙИЧА ФЕДЕРАЛ АГЕНТЛИК РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ 23.06.2018 05:00

ba66ca242bfc9038143f15eb7fbf6c85

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича Хорижда яшовчилар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик федерал агентлиги раҳбари Митрофанова Элеонора Валентиновнани қабул қилди.

IMG_0795

Икки томонлама очиқ мулоқот услубида ўтган мазкур учрашув муҳим таклифларга бой бўлди. Учрашувда икки томонлама кадрлар малака оширишини таъминлаш, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ягона дастур ишлаб чиқиш ва шу асосда маданият ва санъат соҳасида узвий ҳамкорликни амалга ошириш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасида ягона маданий мерос объектларини сақлаш ва муҳофаза қилиш ташкилотини тузиш ҳамда бу ташкилотга хорижий давлатлардан маданий мерос объектларини сақлаш бўйича маҳоратли экспертларни таклиф этиш каби долзарб масалаларда суҳбатлашилди.

Жумладан, МДҲ вакили бундан буён маданият тизимига тегишли олий ўқув юртларида кадрлар малака ошириши ва бу борадаги ишларни имкон қадар тезроқ амалга ошириш бўйича қимматли таклифларини илгари сурди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев эса 2019 йил Ўзбекистонда Россия маданияти кунларини ўтказиш ҳамда, БутунРоссия Давлат кинематография институтининг Ўзбекистонда филиалини очиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берди.

IMG_0794

Бу таклифларга МДҲ вакили катта қизиқиш билдириб, бунинг учун Маданият вазирига самимий миннатдорлик билдирди.

IMG_0785

Суҳбат якунида Россия вакили вазирга қабул учун миннаддорчилик билдирди ва Ўзбекистон пойтахти унда катта таассурот қолдирганини маълум қилди.