OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА! 06.07.2018 04:16

60c50927465068f9d2600cd824994295

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Навоий шаҳрида бўлиб, маданият ва санъат муассасалари, таълим масканлари фаолиятини атрофлича кўздан кечирди.

1

Хусусан, Навоий шаҳар 1- ва 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлиб, таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база ҳамда ўқитувчиларнинг ўқув дастурлари бирма-бир ўрганиб чиқилди. Шунингдек, Озодбек Назарбеков болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишларида китоб мутолаасининг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, бадиий ва соҳага оид адабиётларини кўпайтириш таклифини берди.

IMG_0083

TKNN8761

photo_2018-07-05_17-10-08

photo_2018-07-05_17-09-39

 Амфитеатр мажмуаси қошидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказининг иш режаси, марказнинг техник ускуналар билан таъминланганлик даражаси  билан танишиб чиқилди. Ушбу марказни амфитеатрдан алоҳида марказ сифатида ташкил этиш, тўгараклар сонини кўпайтириш ва мавжудларининг сифатини ошириш, аҳолининг мазмунли маданий хордиқ чиқариши учун қизиқарли лойиҳалар тайёрлаш таклифлари илгари сурилди.

photo_2018-07-05_17-10-20

photo_2018-07-05_17-11-21

photo_2018-07-05_17-10-26

Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида кўнгилочар аттракционларни кўпайтириш ва буни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш, аҳоли мароқли дам олиши учун янги ғоялар билан ёндашиш лозимлиги эътироф этилди.

photo_2018-07-05_17-11-29(1)

photo_2018-07-05_17-10-23

photo_2018-07-05_17-11-40

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Навоий маданият ва санъат коллежларига ташриф буюриб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

YBPF5282

Шу билан биргаликда, Озодбек Назарбеков вилоят тарихи ва маданияти музейида ҳам бўлди.

IMG_0080