OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА “ХАЛҚАРО МАҚОМ АНЖУМАНИ”ГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИДА! 11.07.2018 13:02

IMG_20180709_162256-1024x614

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида Шахрисабз шаҳрида бўлди.

IMG_20180709_162247-1024x614

Тайёргарлик ишлари билан танишиш давомида Шахрисабз шаҳрининг Оқ сарой ҳудудидаги майдонларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлаш масаласи муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда, тайёрланган таклифлар Республика Ташкилий-қўмитага тақдим этиш учун тайёрланди.

IMG_20180709_162242-1024x614

Ҳар бир ҳудуд ўзига бириктирилган майдонларни ўз ҳудудига хос бўлган тарзда бадиий безаш бўйича лойиҳа(эскиз)ни тайёрлаш, тайёрланадиган сценарий ва дастурга асосан мақом ижрочилари, фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, карнай-сурнай гуруҳлари, цирк артистлари, оилавий ансамбллар, бахшилар, театр жамоаларини кенг жалб этиш, қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр билдирилди.

photo (2)

Мазкур Анжуманнинг бадиий қисмида иштирок этиш учун вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўқувчилар ва тўгарак қатнашчилари томонидан тайёрланган “Сараҳбори наво”, “Сараҳбори оромижон”, Рост мақомидан “Соқиномаи савти калон” каби мақом туркумларидан намуналар эшитилди ҳамда, таклиф ва тавсиялар берилди.

photo (1)

photo (3)