OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДМ ТОМОНИДАН УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИ ҚАЙТАРИЛДИ! 13.07.2018 03:50

1

Хабарингиз бор жорий йилнинг 27 июнидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг  вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли хонанданинг лицензияси тугатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

1

Орадан бир оз вақт ўтиб, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Муассасага мурожаат билан чиқиб, у ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирди. Унинг бу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланиб,  хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида санъатсевар халқимизга ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди. Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўзи ташаббус кўрсатиб  хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан  хонанданинг лицензияси қайтариб берилиши маъқул деб топилди.