OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР АКАДЕМИЯСИ ТАШКИЛ ТОПГАНЛИГИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! 13.07.2018 04:25

WLYR9902

12 июль куни Пойтахтимиздаги Ботаника боғида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академияси ташкил топганлигининг 100 йиллигига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Мазкур концерт дастурида Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академияси курсантлари ва Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли санъаткор ва раққосалари, Мудофаа Вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри, ҳамда Халқимизнинг севимли санъаткорлари ва эстрада хонандалари иштирок этиб, ўзларининг Ватан, тинчлик, юртга муҳаббат, садоқат мавзусидаги қўшиқлари билан барчага байрамона кайфият бағишладилар.

KURI4980

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги Ватанпарварлик руҳидаги мардона қўшиқ “Мендирман” айниқса, барчада катта таасурот қолдирди.

ВИДЕОДА!

Қўшиқ ижроси вақтида Тошкент ҳарбий округи хизматчиларининг қўл жанги намойишидан иборат саҳна кўриниши тақдим этилди.  

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олийжаноб ишга бағишлаган шарафли касб эгалари таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносиб нишонланди.

Давлатимиз Раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги Қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинган. Академия Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг шонли ҳарбий анъаналари, мамлакатимизнинг етакчи илмий-таълим муассасалари илғор тажрибасини ўзига қамраб олган. Академия мамлакатимизда жорий этилган ҳарбий таълимнинг ягона тизимида асосий ўринни эгаллайдиган ҳарбий илм-фан марказига айланган. Бугун мазкур Академияда таҳсил олаётган, ўз шарафли бурчини бажаришда жонбозлик кўрсатаётган фидоий касб эгаларининг чеҳраларига боқиб, мамлакатимиз салоҳияти қанчалар юксак эканлигини, фахр ва ифтихор туйғуларини ҳис қилиш мумкин.