OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ВАЗИРЛИК ТИЗИМДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА! 12.07.2018 15:52

57f3f90d03d5262b7a3f050924600611

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида абитуриентларни қабул жараёнлари билан яқиндан танишди.

IKR_9308

Ҳар бир йўналиш бўйича ҳужжат топшираётган абитуриент ва институт ходимлари билан суҳбат олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Маданият вазирлигининг олий таълим муассасаларида жорий этилган ижодий имтиҳонлар барча ёш истеъдод эгаларига катта совға бўлди десак муболаға бўлмайди.

Вазир институтда бу йилдан жорий этилган махсус сиртқи бўлимига қабул қилинаётган маданият ходимлари билан ҳам суҳбатлашди.

IKR_9257

Институт ректорига махсус сиртқи бўлимига нафақат актёрлик йўналишини битирган битирувчиларни, балким турдош йўналишлар бўйича битирган диплом эгаларини ҳам қабулини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

IKR_9266

Вазирнинг институтга ташрифи сўзсиз ҳужжат топшираётган айрим абитуриентлар учун катта кўмак бўлди, сабаби ҳужжатларнинг қабул вақти чегараланганлиги боис, абитуриентларга ноқулайликлар туғдираётганини айтишди, шундан сўнг вазир топшириғи билан қабул вақти узайтирилди.

IMG_0874

Ундан сўнг, Вазир Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабидаги қабул жараёнларини кўздан кечирди.

IMG_0877

IMG_0879

Ҳар бир йўналиш бўйича шу кунга қадар қабул қилинган ҳужжатлар ва йўналишлардаги тақсимотни кўриб чиқди. Бу ерда ҳам махсус сиртқи бўлимига алоҳида эътибор берилди.

Сўнг, Бахтиёр Сайфуллаев Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига кўшимча ажратилган, қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бинога ташриф буюрди, таъмирланиш ҳолати ишларини кўздан кечириб, муддати бўйича пудратчига тавсия ва вазифалар берди.

IKR_9372

IKR_9379