OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ҚЎҚОН ШАҲРИДА! 17.07.2018 05:18

photo (2)

Ҳозирги замон шиддатлиликни талаб этиши барчага аён. Белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун доимо ҳаракатда бўлиш, изланиш, такомиллашиш ва олға қадам ташлаш шарт ва зарур.

photo (1)

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 14 июль куни маданият вазири Қўқонда фаолият юритувчи маданият соҳасидаги ташкилотларнинг ишлаш жараёнини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштириш мақсадида Қўқонга ташриф буюрди.

photo (3)

Маданият вазири сафар давомида Қўқон маданияти тарихи давлат музейига ташриф буюриб, музей экспонатларининг сақланиш ҳолатини кўздан кечирди. Музей директори М. Мансурова билан суҳбатлашиб, музей ишини ривожлантиришга оид маслаҳат ва кўрсатмаларни берди. Шунингдек, музейда “Мустақиллик” номи билан очиладиган экспозиция залининг расмий очилишида нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги ва ташриф буюрувчи меҳмонлар билан мулоқотда бўлиш маданияти борасида музей раҳбари ва бошқарма бошлиғига тегишли топшириқларни берди.

photo (4)

Музейдан сўнг, Бахтиёр Сайфуллаев Қўқон шаҳар мусиқали драма театри томон йўл олди. Яқинда реконструкция қилинган театр биносини ўрганиб чиқиб, янги жорий этилаётган репертуарлар билан танишиб чиқди.

Ёдингизда бўлса, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган театр биносининг фойесида Баҳодир Жалолов томонидан чизилган ноёб санъат асарига шикаст етказилганлиги борасида сўз борганди,  Вазир бу борада вазирликнинг тегишли раҳбарларига вазифалар юкланганлиги ҳамда шикастланган санъат асарини қайта тиклаш ишлари юзасидан муаллиф билан келишиш зарурлиги тўғрисида сўзлади.

Дарҳақиқат, яқин кунларда ушбу асарнинг янги кўриниши ҳамда, театрнинг репертуари асосида яратилган саҳна асарлари барчага намойиш этилади.