OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ВАЗИРЛИКДА 2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИ ҚАБУЛИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ! 21.07.2018 06:47

IMG_1050

Жорий йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев раислигида вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари, тасарруфдаги олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари 2018/2019 ўқув йили  қабули бўйича масъул котиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Вазир Б.Сайфуллаев мазкур йиғилишда биринчи навбатда 2018 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов бошчилигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтган йиғилиш бўйича тўхталиб ўтди. Унда олий таълим муассасаларининг жами 23 та индикатор асосида баҳоланган рейтингига кўра тасарруфдаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг охирги ўринларда эканлигини алоҳида таъкидлади. Мазкур ҳолат юзасидан вазирликнинг тегишли бошқармаларига қуйидаги кўрсатмалар берилди:

IMG_1046

-вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг ҳар бирига бориб, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва жамоанинг бошқа аъзолари билан учрашиб, таълим муассасаси рейтингининг паст чиқиши сабабларини ўрганиб, мавжуд муаммоларни атрофлича ва кенг муҳокама қилиш;

-вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат мажлисида тасарруфдаги олий таълим муассасаларининг эгаллаган рейтинг кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижаларни янада юксалтириш, рейтинг кўрсатгичи паст бўлган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш; 

-йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ҳамда навбатдаги рейтинг натижалари юқори ва ижобий кўрсаткичларни эгаллаш учун зарур чораларни кўриш. 

87383d1287b7dbc58f8e21ed23c484a6


Йиғилиш давомида 2018/2019 ўқув йилида қабул жараёнарини юқори савияда ташкил этиш, ижодий имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш, ижодий имтиҳонларни ўтиш жараёнини монитор орқали ота-оналар ва бошқа кузатувчилар кузатиб боришини таъминлаш, улар учун барча шарт-шароитларни яратиш каби вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маданият ва санъатга берилаётган имкониятлар, хусусан иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш учун 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, тасарруфдаги олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар белгиланганлиги, шу имкониятдан фойдаланган ҳолда маданият ва санъатга ошно бўлган иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш зарурлиги;

 -ижодий имтихон комиссиялари таркибини етакчи мутахассислардан шакллантирган ҳолда узил-кесил шаффофликни таъминлаш чораларини кўриш;
-ота-оналар учун барча шароитлар яратиш жумладан, кутиш учун махсус жойлар, яхна ичимликлари ва бошқалар;

 -ижодий имтихонлар жараёни тўлиқ видео узатув орқали тўғридан–тўғри ота-оналар кутиш жойларига махсус мониторлар орқали узатилиши кераклиги каби вазифалар ижросини таъминлаш алоҳида таъкидланди.

IMG_1045