OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ” ДОИРАСИДА... 01.08.2018 03:59

photo (29)

Жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида “Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида ўтказилаётган танловда Ўзбекистон номидан иштирок этиш истагини билдирган созанда, яккахон хонанда ва ансамбллар учун куни кеча «Туркистон» саройида саралаш босқичи, кўрик-танлови бўлиб ўтди.

photo (28)

photo (1)

photo (6)

Саралаш давомида комиссия аъзолари Ўзбекистон Халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, Ўзбекистон Халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев, Турғун Алиматов номидаги жамоат бирлашмаси раҳбари Алишер Алиматов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ташриф буюрган созанда, яккахон хонанда ва ансамбллар тайёрлаб келган дастур анжуман Низом талаблари ҳолисона баҳоланди ва энг муносиблари саралаб олинди. Саралаш босқичи Комиссияси котиби Анвар Тожибоев.

photo (20)

photo (18)

Мазкур саралаш босқичида Қашқадарё вилоятидан ташриф буюрган Намунавий «Мақом» ансамбли хонандалари фаол иштирок этдилар. Шунингдек, Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибидаги Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонанда ва созандалари ҳам ўз дастурлари билан иштирок этдилар.

photo (5)

photo (12)

Ҳар бир созанда, хонанда ҳамда ансамблларнинг ижод намуналари ўзига хос, ҳар бири истеъдодга эга. Лекин, Кўрик-танлов ҳам, ҳақиқий майдон, унда фақат энг яхшилари сараланмоқда!  

photo (4)

photo (3)

photo (13)

photo (7)

Саралаб олинган созанда, хонанда ва ансамбллар Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари ўтказиладиган танловда Ўзбекистон номидан иштирок этадилар.

Саида Ваҳобова

photo (25)

photo (24)

photo (22)

photo (21)

photo (17)

photo (16)

photo (15)

photo (14)

photo (11)

photo (10)

photo (8)

photo (2)

photo (9)