OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТЕАТРЛАРНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА! 01.08.2018 05:32

photo (1)

Жорий йилнинг 29 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят театрлари директорлари, бош режиссёрлари ҳамда ижодкорлари иштирокида 2017-2018 йил Театр мавсуми якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли Қарори, Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги “2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 9-сон қарори, шунингдек маданият, санъат, хусусан, театр санъати соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинган бир қатор ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрам тадбирлари ва куз-қиш ҳамда янги театр мавсумига тайёргарлик каби яна бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.

photo (2)

Мазкур йиғилишда, 2017-2018 йил театр мавсумида эришилган бир қатор ютуқлар билан биргаликда зудлик билан ўз ечимини топиши зарур бўлган энг долзарб масалалардан бири – бу театрларда юксак бадиий савиядаги репертуарни шакллантириш эканлигини, бу ишда театр директори билан бир қаторда бош режиссёр, режиссёр ҳамда адабий эмакдошнинг бирдек масъуллигини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда янги театр мавсумининг очилишида эътиборга олиниши муҳим бўлган ташкилий ва ижодий вазифалар белгилаб берилди. Ҳар бир театр ўзининг энг сара, бадиий жиҳатдан етук, классик драматургия намуналари асосида яратилган спектакллари билан янги мавсумга қадам қўйиши ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз. Нафақат парда очилиши, балки бундан кейин ҳар бир саҳна асарининг савияси масаласи биринчи ўринда бўлиши зарурияти бизнинг бош мақсадимиз ва мезонимиз бўлиши зарур.

Шунингдек мажлисда раҳбар ходимларнинг олдида турган бугунги кундаги асосий вазифаларидан бўлмиш театрларга малакали, салоҳиятли кадрларни жалб этиш, ёш истеъдодларни излаб топиш, ишонч билдириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса ёш режиссёрларга алоҳида эътибор қаратиш ва шарт-шароитлар яратиб бериш бу соҳа ривожида муҳим омиллардан эканлиги алоҳида эътироф этилди.

photo (3)

Мажлисда театрлар ва “Дўстлар клуб”лари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган амалий ишлар тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Ушбу ҳамкорлик алоқаларининг барчаси ҳам самарали эмаслиги тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

Ҳар бир театрдаги ижодий ва маънавий муҳитнинг соф ва барқарор бўлиши учун ижодий ва маъмурий бошқарув ходимларининг кўрсаткичлари мониторингини олиб бориш ва шу асосда моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш, шунингдек, театрлар фаолиятини ва репертуарларини ёритишда танқид ва таҳлилдан кўпроқ фойдаланиш кераклигини тавсия қилинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан вазирликнинг тегишли бошқармаларига қуйидаги:

Республиканинг етук театршунос ва режиссёрлардан иборат мутахассислари рўйхатини шакллантирилсин ва уларни маълум театрга раҳбар (куратор) сифатида бириктирилсин;

ҳар бир театрнинг ижодий ва техник ходимларини чет элларда малакасини ошириши бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича тегишли амалий чоралар кўрилсин;

кейинги мавсум режасига киритилган саҳна асарларини давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин ва вазирликка тақдим этилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят театрларининг грим маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ўрганилсин ва уларнинг эҳтиёжи қондирилиши бўйича амалий чоралар кўрилиши тўғрисидаги кўрсатмалар берилди.

 Шунингдек, мажлис сўнггида, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг тегишли бошқармалари, Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг Маданият бошқармалари, театрлар раҳбарлари олдидаги қуйидаги устивор вазифалар белгилаб берилди:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Маданият вазирлиги томонидан берилган топшириқлар ижросининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

- Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда ҳар бир театр рекламаси учун реклама щитлари, баннер, панно ва мониторларнинг ўрналиши ишларини жадаллаштириш;

- соҳа мутахассисларидан иборат комиссия ташкил этилиб, театрларнинг репертуари ҳамда ижодий ва маънавий муҳитини ўрганиш, ижодий кўмак бериш мақсадида уларни хизмат сафарига юбориш; мавжуд муаммоларнинг сабабларини ўрганиб, уларни атрофлича ва кенг муҳокама қилиш;

- вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат мажлисида ушбу масалалар натижаларини ҳамда театр муассасаларининг рейтинг кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижаларни янада юксалтириш, рейтинг кўрсатгичи паст бўлган театрлар йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш;

- театрларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ҳамда келажакда ижодий жиҳатдан юқори ва ижобий кўрсаткичларни эгаллаш учун зарур чораларни кўриш.

- барча театрларнинг иқтидорли ёш кадрларини қўллаб-қувватлаш, ишонч билдириш, устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш;

- келажакда саҳналаштириладиган барча спектаклларнинг 3 ва 5 йиллик истиқболли режаси тузиш ва уларнинг аниқ режа асосида ишлашини йўлга қўйиш;

- Маданият вазирлиги ва театрлар Бадиий Кенгаш аъзолари ҳамда театрлар адабий эмакдошларининг саҳналаштириладиган спектаклларнинг бадиий савиясига масъуллиги ва жавобгарлигини ошириш.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган йиғилиш, савол жавобларга бой бўлиб, бу ўз навбатида кўплаб муаммоларни ечишга асос бўлди.