OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИДАН! 24.08.2018 02:56

d17bbbe9422ad8b06d265696be3df045

Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Мустақиллик барчамиз учун азиздир. 2018 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади.

_MG_3290

Ватанимиз Мустақиллик айёмининг йигирма етти йиллигини  муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида, байрамга тайёргарлик кўриш ҳамда, уни ўтказиш бўйича Республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Албатта маданий тадбирларсиз ҳеч бир байрам ўтказилмайди. Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги тизим ташкилотларининг ходимлари байрамни муносиб нишонлаш учун бел боғлаб хизмат қилишмоқда.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Вазир Бахтиёр Сайфуллаев ҳам, ҳар куни ижодкорлар билан саҳнада тайёргарлик ишларини, асл режиссёрлик касби билан ўтказмоқда.

IMG_9029

Яқинда барчангиз телевидение орқали жонли эфирда узатилган Тожикистонлик дўстларимиз билан ҳамкорликда тайёрланган концертни томоша қилдингиз, бунинг ортида ётган меҳнатни “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройининг саҳнасида ўз чиқишларини намоён этган ижодкорлар яхши биладилар, табиийки Мустақиллик байрам концерти ҳам шундай катта тайёргарлик жараёнларини талаб этади. Ҳар бир ижод маҳсули ўзгача бўлиши, такрорланмаслиги борасида янги ғояларни излаб топишга ундайди. Ҳозирда тайёргарлик жараёнлари жадал давом этмоқда.

_MG_3271

_MG_3269