OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАВОИЙДА “АЗИЗ ВА ЯГОНАСАН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ ОСТИДА ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ! 26.08.2018 08:24

photo_2018-08-26_14-00-38(1)

Ёзнинг сўнгги кунлари Навоий шаҳрининг “Ёшлар” спорт мажмуасида “Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида хайрия концерти бўлиб ўтди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вилоят ҳокимлиги, Вилоят маданият бошқармаси, вилоят “Ўзбекконцерт” ДК қатор ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган ҳамда, мамлакатимиз Давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур хайрия концертида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан 12500 нафарга яқин томошабинлар иштирок этишди.

photo_2018-08-26_14-00-53

Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Фармонов, Дилноза Исмияминова, ҳамда эстрада хонандалари Гули Асалхўжаева, Баҳриддин Зуҳриддинов, “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори  Шерзод Давронов ва вилоятда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада санъаткорлари ижросида янграган қўшиқлар қалбларни қувончга тўлдирди.

photo_2018-08-26_14-01-03(1)

Ҳаяжон, таассурот, ёрқин рангларга бой концерт дастурида ижро этилган Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи дилбар наволар, дилтортар рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият ҳадя этди.