OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАҲРИСАБЗДА "ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ"ГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИДАН! 26.08.2018 07:28

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”   2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391 сонли ҳамда 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3656-сонли Қарорларига асосан Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари  ўтказилаётган “Халқаро мақом санъати анжумани”га тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган. Жумладан, миллийликни ўзида акс эттирувчи либослар, актёрлар жойлашуви ва ҳудуд атрофида уларнинг юришларини ташкил этиш, Оқсарой ҳудудидаги майдонларни ҳудудлар кесимида тақсимлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан анжуманда иштирок этиш учун худудий ижодий-ишчи гуруҳларни тузиб, ўз ҳудудига хос бўлган миллий урф-одатлари, анъана ва қадриятлари акс этган сценарий ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва унга асосан мусиқий кетма-кетлик ва видеороликларини тайёрлаш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда.

76003c72fd42554fc5d5e8a428f514b8

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Анжуманнинг очилиш маросими бадиий дастурини шакллантириш бўйича режиссёр Баҳодир Йўлдошев тавсиясига кўра Бухоро, Хоразм ва Тошкент-Фарғона мақом йўналишлари бўйича вилоятлар мақом ансамбллари томонидан мусиқий композициялар тайёрланмоқда. Шу билан бирга Шаҳрисабз ёш мақомчиларининг чиқишлари ва Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли томонидан “Шашмақом”нинг дунёда эътироф этилган 6 та шўъба – тармоғи: “Бузрук”, “Рост”, “Наво”, “Дугоҳ”, “Сегоҳ”, “Ироқ” мақом намуналаридан композициялар намойиш этилиши кўзда тутилган.

photo_2018-08-25_11-03-16

Сценарийга мувофиқ иштирокчиларнинг саҳна ҳаракатлари, чиқишлар кетма-кетлиги ишланмоқда. Саҳна декорацияси, майдонни ободонлаштириш устида ҳам тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

 Анжуманни юқори савияда ўтказиш учун Шаҳрисабз шаҳрида махсус амфитеатр барпо этилмоқда, шу билан бирга Республика бўйлаб ишчи гуруҳ бириктирилган. 

photo_2018-08-25_11-03-09