OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БАДИИЙ КЕНГАШ: ХОНАНДАЛАРНИНГ РАД ЭТИЛГАН КЛИПЛАРИ! САЁЗ МАТН МУАММОСИДАН ҒАРБГА ТАҚЛИДГАЧА... 07.09.2018 03:27

1

Жорий йилнинг 5 август куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 18 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.

IMG_8942

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Халилова ижро этган “Оққушлар”, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ахмедова Шахризода (Каниза) ижро этган “Ўзбекистон”, хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ижро этган “Сенсиз”,

IMG_8941

хонанда Муниса Ризаева ижро этган “Айбим севганим”, хонанда Алижон Исоқов ижро этган “Тошкент кўчаси”, хонанда Шахрибону Ахтамова ижро этган “Бахтим”, хонанда Жавлон Олимов ижро этган “Алдадими”, Пойтахт гуруҳининг “Нола”, хонанда Санжар Усмонов ижро этган “Моҳинурим”, хонанда Зафар Қурбонбоев ижро этган “Санамжон”, “Гал гал” ҳамда хонанда Бехруз Тохиров ижро этган “Эй ёр” қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди.

IMG_8944

“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Юлдашева ижро этган “Адашдим” қўшиғининг клипдаги айрим тасвирларни тўғрилаш кераклиги тушунтирилиб, ушбу клипни эфирга узатиш рад этилди. Камчиликларни бартараф этгандан сўнг қайта топшириш мумкинлиги тавсия этилди.

Хонанда Бахриддин Зухриддинов ижро этган “Дилозорим” қўшиғига ишланган видеоклип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги, клипдаги охирги қисмидаги диалоглар қўшиққа мос эмаслиги таъкидланиб, рад этилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этилганидан сўнг, Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.

Хонанда Самаджон Рузметов ижро этган “Кел эй” қўшиғига ишланган видеоклип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги, клипдаги диалоглар тушунарсизлиги ҳамда қўшиқ матни саёзлиги боис рад этилди.

Хонанда Алишер Зокиров ижро этган “Юрак сен билан” қўшиғига ишланган видеоклипдаги ўринсиз кадрлардан воз кечиш кераклиги хонандага тушунтирилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.

Хонанда Наргиза Кенжаева ижро этган “Бале бале” қўшиғига ишланган видеоклипда ғарбга тақлид кучли эканлиги, миллийликдан узоқ, қадриятларимизга мутлақо зид тасвирлар мавжудлиги эътироф этилиб, ушбу видеоклип ҳам рад этилди.

Отабек Муталхўжаев ижро этган “Айт тун” қўшиғи матнини профессионал шоирга кўрсатиб қайта ижро этишини ҳамда, клипдаги тасвирларидаги камчиликлар хонанда ва клипмейкерга тушунтирилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.

Кенгаш аъзолари хонанданинг келгусидаги ижодий ишларига яқиндан ёрдам беришлари, шеър танлашда ва клип суратга олишида ўз кўмакларини аямасликларини билдирдилар. 

Бадиий Кенгашнинг ҳар йиғилишида хонандаларга ижодий ишни яратиш давомида профессионализмга эътибор қаратишлари, шеърият талабларига жавоб берадиган бадиий жиҳатдан теран, мазмунан пухта шеърлар танлаш кераклиги тушунтирилмоқда, тавсиялар берилмоқда ва бу борада хонандаларга кўмаклашилмоқда.