OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ВАТАНИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТЛАРИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!  06.12.2014 01:17

 1

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида Муҳтарам Президентимиз Фармонларига мувофиқ, Ватанимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли равишда амалга оширишга катта ҳисса қўшган, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлашда фидоийлик кўрсатган, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз, Давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эдилар.

1) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!           2) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

5 декабрь куни Ватанимизнинг мазкур юксак мукофотларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонларидан Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча муносиб юртдошларимизга, давлат мукофотлари топширилди.

Маросимда тақдирланган юртдошларимиз номларидан, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Иқбол Мирзо, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва бошқалар, давлатимизнинг мазкур юксак мукофотлари, уларни Ватанимиз тараққиёти йўлида ўз фаолиятларини яна ҳам юқори шижоат билан давом эттиришга ундашини, руҳлантиришини айтиб, юксак эътибор, ғамхўрлик учун, Муҳтарам Президентимизга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Юксак мукофотларга сазовор бўлган барча юртдошларимизни чин дилдан табриклаймиз!

Ватанимиз тараққиёти йўлида астойдил меҳнат қилиб, янада юқори марраларни эгаллашингизга,

янада юксак муваффақиятларга эришишингизга тилакдошмиз!