OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХАЛҚАРО «РАҚС СЕҲРИ» ФЕСТИВАЛИДАН! 17.09.2018 08:42

58fe7b8d4f0cb3b311da5f254cdff447

14-16 сентябрь кунлари Хоразмнинг Хива шаҳрида Халқаро «Рақс сеҳри» фестивали бўлиб ўтди.  Мазкур фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти Маданият бошқармаси, Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти  ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.  Учинчи марта ўтказилган мазкур Фестивалга катта тайёргарлик кўрилди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Фестивалнинг очилиш маросими  Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида бўлиб ўтди.

1F2A3375

Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этди. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йилда ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. Рақс сеҳри Халқаро фестивалида 12 та мамлакатдан зиёд меҳмонлар ва бадиий жамоалар иштирок этди. 

Уч кун давомида фестиваль доирасида рақс усталари томонидан маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар, ансамблларнинг чиқишлари, саҳналаштирилган томошалар, турли кўргазмалар ўтказилди.

1F2A3190(1)

1F2A3125(1)

Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов ва Чехия Республикаси Фавқулотда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси И. Поспешилова  сўзга чиқишди.

Тантанали очилишидан сўнг, барча меҳмонлар ва иштирокчилар   “Ичан-қалъа”нинг  “Ота дарвоза”сидан икарига ташриф буюришди. Турли давлатлар номланиши билан ўтган саф, Республиканинг ҳудудини намоён этувчи либослардаги  раққосаларни “Ичан-қалъа”да юриши барчани ҳайратлантирди. Девор бўйлаб ансамбль жамоаларининг шўх чиқишлари томошабинларни рақсга чорлаб, завқ олдиришди.

photo_2018-09-16_13-32-41

Шунингдек, Фестиваль доирасида “Улли ҳовли” туркманларнинг тарихий мажмуасининг ёнида қад ростлаган “Ўзбек-Туркман дўстлик уйи”да “Рақс санъатида миллий анъаналарнинг аҳамияти” номли илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Япония, АҚШ, Бангладеш, Хиндистон, Индонезия ва Ўзбекистон мамлакатларининг олимлари Рақс тарихи ва назарияси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

photo_2018-09-16_09-15-59

photo_2018-09-16_09-16-11

Фестиваль доирасида Ичан-қалъа музейида “Рақснинг тарихи” номли кўргазмаси очилиб, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, 70-80-90 йилларда ижод қилган рақс жамоалари ва бошқа таниқли раққосаларнинг фото ҳамда ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудига мос либослар кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазмада барча ёшдаги томошабинлар рақснинг тарихи ва ҳозирги куни билан яқиндан танишишди.

HRMM7283

AYZL0593

GTFB5013

16 сентябрь куни Фестивалнинг ёпилиш, ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

IMG_0438

IMG_0456

IMG_0457

IMG_0455

IMG_0454

RLDI8862

IMG_0422

IMG_0421