OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ТАРОНА” СТУДИЯСИ ДИРЕКТОРИ ДАВРОН МУҚИМОВНИНГ БАХТ ТЎЙИДАН!  06.12.2014 19:38

 Davron_Muqimov_nikoh to'yi (2)

6 декабрь куни «Яккасарой» ресторанида «Тарона» студияси директори Даврон Муқимовнинг бахт тўйи бўлиб ўтди.

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (46)

Куёв ва келинчак “Шахзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқов ижросидаги “Келибди” қўшиғи садолари остида ресторанга кириб келишди. Келинчак келинсалом ҳам қилди!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (1)

Сўнг, куёв ва келин ўз жойларини эгаллагач, тантанани “Шарқ” гуруҳи ўз қўшиқлари билан давом эттиришди. Тўйда бу гуруҳ “дежур” бўлишди.

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (5)

Тўйда Нилуфар Сотиболдиева, ҳамкасби билан, кейин эса,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (45)

Рихситилла Абдуллаев ва Райҳон Уласенова олиб боришди.

Тўйда Даврон Муқимовнинг яқин дўстлари ва қариндошлари меҳмон бўлишди. Жумладан, хонанда Шахзода умр йўлдоши билан, Нилуфар Усмонова, Динейра, Жаҳонгир Позилжонов, Шохруххон,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (57)

Улуғбек Раҳматуллаев,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (56)

Манзура,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (4)

“Шахзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқов рафиқаси билан,“Афруз” гуруҳи, Зиёда,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (6)

актрисалар Ҳалима Ибрагимова,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (25)

Шахзода Матчонова,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (17) 

актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (7)

дизайнер Дилдора Қосимова,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (64)

телебошловчи ва хонанда Ойхон Ифорзода,

 Davron_Muqimov_nikoh to'yi (60)

бастакор, шоир ва хонанда Якзон, шоир ва актёр Аҳад Қаюм,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (62)

хореограф Наталья Захалская ва бошқалар...  

Куёв ва келинчакни барча яқинлари чин дилдан табриклаб, бахт тилашди!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (18)

Нилуфар Усмонова,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (42)

Шахзода,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (11)

Жаҳонгир Позилжонов,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (61)

Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (41)

Шохруххон,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (47)

"Афруз" гуруҳи,

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (65)

Зиёда ўзларининг шўх қўшиқлари билан барчани қувонтиришди.

Аввалига Нилуфар Усмонова куёв ва келин учун бахт тилаб, “Бахтли бўлинг!”, деб қўшиқ ижро қилди.

Сўнг, Шахзода дўстлари инстаграм тармоғидаги “Болибам” гуруҳи билан биргаликда Даврон Муқимов учун махсус “Бахт тилаймиз!” қўшиғини куйлади.

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (43)

Дўстлари жўр бўлишди! 

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (27)

Шохруххоннинг сокин “Мен сени севаман” қўшиғига куёв ва келин бирга рақсга тушишди!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (33)

Сўнг, Даврон Муқимов шу пайтгача ҳали кўп тўйларда амалга оширилмаган янгилик қилди. У Шохруххоннинг навбатдаги “Онамдек” қўшиғига онаси Гўзал опа билан бирга рақсга тушишди! Гўзал опа эса, рақсга келинчак Мадинахонни ҳам таклиф этди ва рақс триога айланиб кетди!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (40)

Уларни кўриб, кўпчиликнинг кўзига ёш келди... Бу севинч ва таъсирланиш кўз ёшлари эди...

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (52)

 Тўй давомида куёв ва келинчак фотосессия қилдиришга ҳам улгуришди! Фотосессияни фотограф Муҳиддин Али амалга оширди.

Куёв ва келин қандай танишиб, тўйгача бўлган жараён ҳақида, мультик видеоролик ҳам намойиш қилинди.

Тўй давомида барча меҳмонлардан ўзига хос видеоинтервью олинди!

Davron_Muqimov (1)

Davron_Muqimov (4)

Торт кесиш маросими ҳам амалга оширилди,

Davron_Muqimov (6)

ҳамда куёв билан келинчак аввал оналарига торт едиришди.

Davron_Muqimov (8)

Сўнг, келинчак гул отиш маросимини амалга оширди ва меҳмон қизлардан бири гулдастани илиб олди.

Davron_Muqimov (9)

Ундан сўнг, куёв ҳам нимадир отишни ҳоҳлади. Ўша ердаги барча уйланмаган йигитлар тўпланишди. Куёв банан отишни истаганди, аммо банан тезда топилмай қолгани учун, помидор отди! Помидорни йигитлардан бири тутиб олди!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (63)

Тўй давомида ҳамма меҳмонлар тинимсиз рақсга тушишди.

Davron_Muqimov (10)

Кексаларнинг самимий ва эзгу тилаклари билан

Davron_Muqimov (12)

куёв ва келинни биргаликдаги оилавий турмуш сари, ёр-ёр садолари билан кузатишди!

Тўй чиройли ва файзли ўтди!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (50)

Куёв ва келинни бир умр биргаликда қўша қариб, келгусида шириндан-ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлиб, ҳамиша энг бахтли оилалардан бўлишларига тилакдошмиз!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (38)

Бахт кошонасига қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин, Давронбек ва Мадинахон!

Davron_Muqimov_nikoh to'yi (10)

Чинакам бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

 

*     *     *     *      *

Одатда, ҳар гал репортажларга сайтимиз фотографлари чиқишарди, лекин бу гал улар шаҳарда бўлмаганлиги туфайли, анча аввал бирга ишлаган, бир фотографни таклиф қилинганди.

Фотолар муаллифи ҳақида, уни исмини келтириб, пиар қилиш фикридан йироқмиз, фақат шуни айтмоқчимизки, инсон зоти, умуман йигит киши бунчалик паст бўлмаслиги керак!

Ўзи ўша фотографни "X Frame media production" студиясида қилган шармандагарчилиги ва фирибгарлигига кўз юмилган эди.

Фотолар муаллифи бўлган ўша фотограф сурат олиб бўлгач, бизни фотоаппаратни қайтариб берганида, ичидаги флеш картани ўғирлаб кетгани ҳайрон қолдирди!

2 дона суратни кимгадир сотаман, деб қилган шу ўғрилиги, унинг бизни олдимиздаги  ҳурматини йўққа чиқарди! 2 та фотосурат одам ўлдирмайди, ёки уни ҳеч ким қабрга олиб кетмайди! Фотосуратларни унга юборилиши айтилган бўлса ҳам, атайлаб(!) флеш картани ўғирлаб кетиш, бу пастлик!

Гап ўша флеш картанинг қийматида ҳам эмас, гап ишончда ва масъулиятда!

Айнан, ўша масъулиятсиз фотограф фотоларни ўз вақтида бермагани учун ҳам, дизайнер Дилдора Қосимованинг  либослар намойишидан фотоларни сайтда тақдим эта олмагандик!

Энди эса, атайлаб, тўйда суратини олган одамларга, ўша суратларни сотаман, деб флеш картани ўғрилаш, бу  ҳақиқий пастлик, деб ўйлаймиз!

Албатта, флеш карта вақтида қайтариб олинди!

Лекин, бундан кейин, агар ўша фотографни хизматга чақирсангиз, фотоларингизни ўз вақтида олишингизга ҳеч қандай кафолат йўқлиги аниқ ва шу пайтга “суратимни ололмаяпман” деганларнинг кўплигини ҳам айтиб ўтиш лозим!

Инсон ўзини ҳурмат қилса лафзида туради! Қиз бола бўла туриб, шу пайтгача биз доим лафзимизда турганмиз ва ҳеч қачон бировни расмини бермай қолдирмаганмиз! 2 та расм билан бойиб ҳам қолмаймиз, камбағаллашиб ҳам қолмаймиз!

Аммо, ўша фотограф умуман инсонмаслигини, лафзи йўқлигини исботлади холос! “Нетрезвый эдим”деган гап ўзини оқлашга асос эмас! Инсон гапига жавоб бериши керак! “Кимдир ўргатди, ўшанга шундай қилдим” дейиш ҳам, уни оқламайди!

Чунки, ўша  сен айбингни тўнкаётган одам ҳам, айбни сени ўзингга тўнкади! Ким рост гапиряпти, ким ёлғон, буниси бизга қизиқ эмас!

Лекин, инсонийликни унутган бўлсангиз ҳам, эркаклигингизни унутиб, бунчалик майдалашманглар!