OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ДИЛСЎЗНИНГ ТЎРТ ЙИЛЛИК МЕҲНАТИ ЖАМЛАНМАСИ! “СОҒИНДИМ” МУСИҚИЙ АЛБОМИ ТАҚДИМОТИДАН БАТАФСИЛ! 19.09.2018 16:09

  photo_Dilsoz (9)

18 сентябрь  куни «Ниҳол» мукофоти совриндори Дилсўз ўзининг янги “Соғиндим” деб номланган аудио альбоми тақдимотини ўтказди. Бу мусиқий альбом билан биргаликда Дилсўз янги клиплари жамланмаси бўлган DVD альбомни ҳам тақдим этди.

photo_Dilsoz (1)

Тақдимотни MY5  телеканали «Марказий студия» бошловчиси Амирхон Умаров олиб борди.

Бу хонанданинг иккинчи альбоми бўлиб, ундан унинг 18 та янги қўшиқлари, ҳамда бонус сифатида хит қўшиқлари ўрин олган.

photo_Dilsoz (12)

photo_Dilsoz (3)

Тақдимот давомида Дилсўзнинг мазкур альбом ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Илк мусиқий альбомимни 2014 йилда мухлислар эътиборига ҳавола этгандим. Эндиликда орадан 4 йил ўтиб, иккинчи мусиқий альбомимни тақдим этмоқдаман! Уни “Соғиндим” деб номладик, чунки бу қўшиғим халқимизга кўпроқ манзур бўлди, интернетда ҳам кўп кўрилди ва ўзимга ҳам бу қўшиғим ёқади. Мусиқий альбомдаги энг юрагимни жиз эттирган қўшиқлардан бири ҳам шу қўшиқ ва “Севгилим” қўшиғим энг кўнгилга яқинидир. Шунингдек, мусиқий альбомга дуэт қўшиқларим ҳам киритилган, турмуш ўртоғим билан биргаликда куйлаган “Севгилим” (ўзбекча) дуэтимиз, турк хонандаси Синан Ўзен билан бирга куйлаган “Севгилим”ни турк тилидаги варианти, Ўзбекистон  ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков билан биргаликда куйланган “Ака-сингил” дуэтимиз, шунингдек, устозим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Дўст” қўшиғини ҳам куйлаган вариантим бу альбомдан жой олган.  Фурсатдан фойдаланиб, мана шу альбом устида ишлаган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қўшиқларимни яратган барча инсонларга, администраторим Ўткир ака ва ҳамма жамоамиз аъзоларига катта раҳмат!

photo_Dilsoz (22)

-Албатта, бу савол берилиши табиий. Яккахон концерт дастурингиз қачон бўлиши мумкин?

- Яккахон концерт дастури учун репертуарим тайёр! Лекин, ҳали ҳам ўзимда иккиланиш, ҳаяжон бор! Биринчидан, концерт бериш осон иш эмас, лекин ният бор. Балки, келгуси йилга ўзимни яккахон концерт дастуримни тақдим этарман.

photo_Dilsoz (11)

Тақдимот давомида Амирхон Умаров Дилсўзнинг мухлислари билан ютуқли танлов ташкил этди.

photo_Dilsoz (2)

Унга кўра, Дилсўз мухлисларига ўз ижодига оид саволлар билан мурожаат қилди ва тўғри жавоб берган мухлисларига янги мусиқий альбомидан совға сифатида тақдим этди.

photo_Dilsoz (5)

Шунингдек, мухлислари унинг қўшиқларини хиргойи қилиб, куйлаб ҳам беришди.

photo_Dilsoz (13)

Тақдимотнинг асосий қисми ўтгач, Дилсўзнинг ўзи ҳам мухлислари учун севимли таронасини  куйлади!

photo_Dilsoz (24)

Тақдимотга кела олмаган касбдоши Умидахон томонидан Дилсўзга гуллар юборилганлиги маълум қилинди.

photo_Dilsoz (27)

Шунингдек, мухлислари ҳам Дилсўзни янги мусиқий альбом тақдимоти билан дилдан самимий қутлашди.

Саида Вахобова

Феруза  Фаттохова

foto1

Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

photo_Dilsoz (17)

photo_Dilsoz (18)

photo_Dilsoz (19)

photo_Dilsoz (20)

photo_Dilsoz (21)

photo_Dilsoz (23)

photo_Dilsoz (6)

photo_Dilsoz (26)

photo_Dilsoz (25)

photo_Dilsoz (16)

photo_Dilsoz (4)

photo_Dilsoz (15)

photo_Dilsoz (14)

photo_Dilsoz (10)

photo_Dilsoz (8)