OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЛОЛАНИНГ “БИР ЖАМОА” КЛИПИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ВА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ИЛК НАМОЙИШИДАН! 19.09.2018 17:03

Lola_photo (2)

18 сентябрь куни Лола Йўлдошеванинг узоқ кутилган, ижодкорлар Сарвар ва Комил билан биргаликда яратилган “Бир жамоа” қўшиғига суратга олинган клипига бағишланган Матбуот анжумани ва клипнинг журналистлар учун илк намойиши бўлиб ўтди.

Lola_photo (9)

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси билан биргаликда амалга оширилди. Бу ижтимоий видеоклип 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ПараОсиё ўйинларига йўл олиш тараддудидаги спортчилар учун муносиб совға бўлди!

Lola_photo (13)

Матбуот анжуманида Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари, ОАВ вакиллари ҳамда, мазкур қўшиқни куйлаган ва видеоклип режиссёри Лола ўз ижодий гуруҳи билан иштирок этишди.

Lola_photo (12)

Lola_photo (11)

Lola_photo (10)

Lola_photo (14)

Клип илк намойишидаёқ йиғилганларни таъсирлантирди ва олқишлар билан кутиб олинди.

Lola_photo (7)

Lola_photo (3)

Lola_photo (4)

Lola_photo (36)

Lola_photo (16)

Lola_photo (15)

Лола мазкур видеоклипни суратга олиш учун 3 ой давомида амалга оширилган тинимсиз меҳнат, ҳамда суратга олиш жараёнлари ҳақида сўзлар экан, ўз ҳиссиётларини яшира  олмай, кўзига ёш ҳам олди.

Lola_photo (27)

Lola_photo (24)

Lola_photo (17)

Лола: - Менга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ва Мактабгача таълим Вазирлигидан мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф бўлганида, хаёлимга енгилмас иродали супер қаҳрамонлар ҳақидаги ғоя келди! Чунки, мен бу спортчиларимизни ҳақиқий  қаҳрамонлар, деб биламан! Клипни суратга олиш жараёнларида улар билан яқиндан танишгач, бунга янада ишонч ҳосил қилдим! Улар жуда ҳам меҳнатсевар, иродали, ажойиб инсонлар! Уларнинг қалбида қанчалик куч-ғайрат, ирода борлигини билганимизда эди! Мана шу ирода кучини, мустаҳкам иродага эга инсонларни, бу клипда намоён этишга ҳаракат қилдик! Ларда катта қалб бор! Улар ҳақиқий қаҳрамонлардир! Айнан мана шу жиҳат, мени руҳлантирди! Ҳозир мен бу инсонлардан ғурурланиб кўзларимга ёш келяпти! Клипда уларнинг ҳаёт йўли акс этган! Актриса Раъно Шодиевадан ташқари бирорта ҳам профессионал актёр иштирок этмаган! Клипдаги у ижро қилган она образи жуда муҳим, у ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Қаҳрамонимизнинг онаси, ҳар қандай вазиятда ҳам уни ташлаб кетмайди! Клипда унинг ҳаётида юз берадиган тўсиқлар, портлашлар тимсолида акс эттирилган, лекин, у чўчимайди ва енгилмайди! Ҳар қандай ҳолатда ҳам, фарзанди билан яна олдинга интилади. Одатда имконияти чекланган инсонларни баъзилар ўзгача қабул қилишади. Уларни бошқа одамлар каби қабул қила олишмаган ҳолатлар ҳам бўлади. Мана шундай ҳолатларда ҳам, она ўз фарзандига тиргак бўлиб, уни турли тўсиқлардан олиб ўтади! Чунки, у она! Она ўз боласини ҳамиша ҳимоя қилади, қўллаб-қувватлайди ва уни ҳаёт йўли бўйлаб ғалаба томон олиб боради! Чиндан ҳам ҳар бир чемпион ортида буюк она туради! Биз клипга Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси спортчиларини таклиф этдик! Улар ўз ролларини худди профессионал актёрлардек маҳорат билан ижро қилишди! Уларнинг ҳар бирида мустаҳкам ирода, ҳамда ҳаётга кучли ишонч, умид, қалбида шижоат мужассам! Клипдаги мураккаб ҳолатларни ҳам, ижро қилиб беришди! Улар билан биргаликда ишлаш жараёнлари ажойиб ўтди! Биз ўз олдимизга қўйган юқори мақсадга эриша олдик, деб ўйлайман. Бунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Lola_photo (5)

Лола барча саволларга самимий жавоб бериб, мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилган ташкилотлар ва ижодий гуруҳга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Lola_photo (31)

Lola_photo (32)

Lola_photo (33)

Lola_photo (34)

Шунингдек, клипда иштирок этган спортчиларнинг оналарига гуллар тақдим этилди.

Шу куннинг ўзида, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида ПараОсиё ўйинларига йўл олиш тараддудидаги спортчиларга ҳам, мазкур клипнинг алоҳида Тақдимоти бўлиб ўтди.

Бу тақдимот олдидан Лола Йўлдошева бошчилигидаги ижодий гуруҳни махсус сертификатлар билан Тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Лола Йўлдошева сўзга чиқиб ўз фикрларини баён этди.

Олқишлар билан кутиб олинган клип намойишидан сўнг, Лола ҳамда ижодий жамоа, ПараОсиё ўйинларига йўл олиш тараддудидаги спортчилар билан биргаликда “Бир жамоа” қўшиғини куйлашди.

Lola_photo (38)

Спортчиларга ўзига хос куч бағишловчи бу қўшиқ ва клип, уларга олдиндаги мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда куч бағишлаб, юқори ғалабалар сари ундаши шубҳасиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto1

Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга

миннатдорчилик билдирамиз

Лоланинг тўлиқ фикрлари, ҳамда саволларга жавоблари, шунингдек, суратга олиш жараёнлари ҳақида, ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида бўлиб ўтган тадбирдан батафсил яқин соатдаги видеоларда!

Lola_photo (41)

Lola_photo (40)

Lola_photo (39)

Lola_photo (42)

Lola_photo (43)

Lola_photo (37)

Lola_photo (46)

Lola_photo (47)

Lola_photo (6)

Lola_photo (1)

Lola_photo (25)

Lola_photo (7)

Lola_photo (26)

Lola_photo (8)

Lola_photo (18)

Lola_photo (48)

 

Lola_photo (29)

Lola_photo (28)

Lola_photo (19)

Lola_photo (21)

Lola_photo (22)

Lola_photo (23)

Lola_photo (20)

Lola_photo (45)

Lola_photo (30)

Lola_photo (35)