OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РЕСПУБЛИКАДАГИ БАРЧА МУЗЕЙ РАҲБАРЛАРИ ТАНҚИДГА УЧРАДИ! 23.09.2018 04:05

1f913d24af86abd65c4b50cdbb675acd

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Маданият вазири ва унинг ўринбосари билан биргаликда, Республикадаги Музейлар раҳбарлари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш барча йиғилишлардан кескин фарқ қилиб, барча музей раҳбарлари танқидга учради.

1F2A6184

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, авваламбор, музейдаги экспонатларнинг намойишга чиқарилиш муддатлари, уларни томошабинга қизиқиш уйғотган ҳолда кўргазма ташкил этилиши, 9 ой давомида қанча томошабин ташриф буюргани, қанча маблағ кўргазмалар ҳисобидан ишлаб топилгани, инновацион ғоялар жорий этилмаётгани, илмий ишлар ўз муддатларида амалга оширилмаётгани, ҳудудлар ўзаро келишган ҳолда кўргазмалар ташкил этилмаётгани танқидий таҳлил қилинди.

1F2A6286

“Бугун Республикамиздаги музейлар амалга ошираётган ишлари умуман кўринмайди, бундан кейин барча раҳбарлар шартнома асосида иш фаолиятини олиб боради, эпласа ишлайди ёки салоҳиятли ёш кадрларга жойини бўшатади, ҳисобот тариқасида тақдим этилган маълумотлар эндиликда ўтмайди, барчаси амалда ва ОАВларда ёритилиши шарт, шундан сўнг, биз сиз қилаётган ишларингизни амалда кўрамиз” – деди Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев.

1F2A6130

“Бизга ухлайдиган раҳбарлар керак эмас, кўзбўямачилик даври ўтди, ҳозирда ҳар бир раҳбар Ватани учун жон куйдириши лозим, нима учун музей раҳбарларида фидойилик ҳиссини кўрмаяпмиз, сизлар катта бир бойликнинг эгаси бўлиб, ушбу бойликларни на хорижий меҳмонларга, на юртимиз аҳлига намойиш этасизлар. Қачонгача бу ҳолат давом этади, қачон музейларда реклама, менежментни жорий этасизлар?, ҳа тушунамиз, йиллар давомида шундай ишлаб келгансизлар, энди фикрлаш позицияларини ўзгартирамиз” деди Вазирнинг ўринбосари Камола Акилова.

1F2A6156

1F2A6169

Ҳар бир музей раҳбари билан алоҳида суҳбат бўлди.

1F2A6174

Суҳбат жараёнида музейлардаги камчилик ва муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш йўлида қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги, муддатлар билан келишиб олинди.

Йил якунига қадар барча музейларда аудио гидлар ва турникетлар ўрнатилиши режалаштирилди.