OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БАҲОДИР МАҒДИЕВ «ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ» МУНОСАБАТИ” БИЛАН! 01.10.2018 11:09

EEDP7195 (3)

Юртимиз бўйлаб, 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан кўплаб соҳа вакиллари ўзлари таҳсил олган ўқув юртлари ва устозларни табрикламоқдалар.

USPX3055 (1)

“Ориат доно” радиоси бошловчиси, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти катта ўқитувчиси Баҳодир Мағдиев Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг фикрларини ижтимоий тармоқларда ўқиб, Вазирнинг “собиқ ўқувчилар ўз мактабларига бориб, учрашувларда иштирок этсалар ёшларга ўрнак бўлар эди” деган сўзларидан илҳомланиб, ўз ташаббуси билан 1978-1988 йилларда таҳсил олган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 26 – ўрта мактаб Раҳбариятига мурожаат қилди. Мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси сифатида, Баҳодир Мағдиев куни кеча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлаб, мактаб ўқувчиларига совғалар улашди. Аслида Баҳодир Мағдиев ҳар йили «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ўзи ўқиган мактабда бўлиб, устозлар дуосини олади.

MZDK7230

Бу йил эса, байрам муносабати билан мактабда бадиий кеча ташкил этди. Кечада Баҳодир Мағдиев устоз, мураббийлари ҳақидаги ибратли хотиралари билан бўлишиб, ёшларни устозларни ҳурмат қилишга, ҳамда янада иштиёқ билан билим олишга чорлади.

KGXD1798

Кеча давомида ибратли ҳикоялар айтилиб, шеърлар ўқилди. Мактаб ўқувчилари ҳам, ўзлари тайёрлаган бадиий чиқишларни намойиш қилишди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларда нафақат устозларни ҳамиша ҳурмат қилиш, балки мукаммал билим олиб, келажакда ўзлари истаган соҳа бўйича етук мутахассис бўлиб етишишга руҳлантириши шубҳасиз.

Саида Вахобова

DBFW2179 (2)

LXRO6384

HCFH7533 (1)