OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК “МАН” ҚИРҒИЗ СПЕКТАКЛИ ЎЗБЕК ТЕАТРИ САҲНАСИДА! 19.10.2018 03:00

8d334ffeeafe960be1b42d4ef09b8623

Ўзбек халқи азал-азалдан меҳмондўстлик, ўзаро биродарлик, яқин қўшничилик сингари инсоний хислатлар соҳиби сифатида умргузаронлик қилиб келган. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев билан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Шарипович Жээнбековнинг икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасидаги олиб бораётган изчил сиёсат дастури туфайли кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Қирғизистон Республикаси маданият ва маънавият ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Қирғизистон Республикаси халқ ёзувчиси Султан Раев бошчилигида Қирғизистоннинг Норин вилояти академик мусиқали театри вакилларидан иборат 25 кишилик делегация пойтахтимизда ижодий сафарда бўлди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида меҳмон ижодий жамоа тантанали қарши олинди. Театр фойесида жонли ижрода қўшиқлар куйланди.  

photo_2018-10-16_22-15-17

Сўнгра, театр саҳнасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, театр директори Мирза Азизов қирғиз қардошлар билан ўзаро туҳфалар алмашишди. Икки давлат вакиллари бир-бирларига миллий либос — тўн кийдиришиб, эсдалик совғаларини топширишди. Давлат бошилари томонидан олиб борилаётган муҳим дўстлик сиёсати юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

photo_2018-10-16_22-21-18

Тадбирнинг бадиий қисмида режиссёр Султан Раевнинг ёзувчи Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романи асосида саҳналаштирилган “Ман” спектакли намойиш этилди. Мазкур драма Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган Халқаро театр фестивалида юксак соврин — Гран-при билан тақдирланган.

photo_2018-10-16_22-21-41

Бу спектакль инсон туйғуларининг тасвири, тақдирлар тўқнашуви, турмуш қийинчиликлари, давр руҳиятининг ёрқин ифодаси, кишилик жамияти ҳақида сўзлайди. Қанатбек Мамирканов, Шакарбек Абдикадиров, Анара Жўлдашева, Муратбек Кадиралиев, Жумақул Маадемилов сингари маҳоратли актёрлар ўзига хос ролларни ижро этишди. Таъсирли спектакль давомида томошабинлар олқиши тинмади. Кўнгиллардаги ҳаяжон ва юзларидаги самимийликдан сезилиб турди.

Буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов асарлари бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз қадрини топиб, улар асосида фильмлар, спектакллар яратилмоқда. Инсониятнинг бахтли тақдири учун ҳисса қўшадиган, ўзида эзгу ғоялар умумлашмасини мужассамлаштирган ҳар қандай асарлар қалбларда мангу яшайди.

Эсдалик совғалари топшириш жараёнидан видео Инстаграм тармоғида Fattohhon.com профилида ва Saida_Vahobova_Fattohhon.com_ профилида!