OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ БАХТИЁР САЙФУЛЛАЕВ ШАНХАЙ УНИВЕРСИТЕТИДАН ТАШРИФ БУЮРГАН ДЕЛЕГАЦИЯНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ. 19.10.2018 03:08

2db941f87a5fa0aa6a1319425d957766

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги биносида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь бошчилигидаги Шанхай университетидан ташриф буюрган делегацияни қабул қилди. Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, тор доирада ўтказилган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасида маданиятнинг барча жабҳаларида ҳамкорликни юксалтириш, хусусан, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ва Шанхай университетининг ҳамкорлик лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, юртимиздаги тарихий обидаларни қайта тиклаш борасида ҳам мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашишлари келишиб олинди.

Ўзбекистоннинг олий ўқув юртлари талабалари эндиликда Шанхай университети ажратган грантлар асосида Хитойда таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

2F2A5518(4)

Хитой делегацияси ўзбек театрига бўлган юксак қизиқишини билдириб, ўз давлатларида “Ўзбек театри кунлари”ни ташкил этиш борасида ҳам таклиф билдиришди. Ҳамкорлик учрашувида Хитой давлатининг етакчи нашрларидан Jingji Ribao мухбири Ли Яуан ҳам иштирок этди.

2F2A5493(4)