OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

10 ДЕКАБРЬ ЎЗБЕКИСТОН РЕСРПУБЛИКАСИ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН! 10.12.2014 00:02

 

1

Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари, Ўзбекистон Республикасининг янги давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топган.

1992 йил 10 декабрь куни  Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

Мадҳиямиз Мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги, давлатимизнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган, фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнат, бунёдкорлик ва тадбиркорликка руҳ бағишлашга хизмат қиладиган Истиқлол рамзидир!

Халқимиз қалбидан жой олган мадҳиямиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган.

Барча халқларнинг ўз қўшиғи бор. Аммо, фақат озод ва обод юртдагина ҳаммага бирдек таъсир этадиган ва ҳамма дилидан биргаликда куйлайдиган қўшиғи бўлади. Бу ўша давлатнинг мадҳиясидир! Чиндан ҳам, мадҳиямиз мусиқаси янграб, “Серқуёш” сўзи жаранглаганида, озод ва обод Ватанимизга нисбатан юрагимизда чексиз меҳр ва ифтихор туйғусини ҳис этамиз! Бу қўшиқ 22 йилдан буён жаҳонда баралла янграмоқда! Ҳар жабҳада юртдошларимиз муваффақият қозонганида, давлатимиз байроғи кўтарилганида, юртимиз мадҳияси янграйди ва дилимиз чексиз ғурурга тўлади!

 

 

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!


Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Нақарот:

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халк қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!