OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВГА ШОГИРДИ БАҲРОМ НАЗАРОВНИНГ СОВҒАСИ? 11.12.2014 02:20

IMG_6805

Инстаграм тармоғида “Мўъжиза медиа” ташкилотчиларидан Фарҳод Бадалов жойлаштирган сурат ва унга берилган изоҳ, яъни ““Лола” қўшиғи шогирддан устозга ўтди”, сўзлари ҳайрон қолдиргани учун ҳам, хонандага Баҳром Назаровга мурожаат қилдик.

 IMG_6802

Баҳром Назаров: - Устозим Озодбек ака Назарбеков буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан куйлаб, мусиқий альбом яратмоқдалар! Жуда катта ишга қўл урганлар! Мазкур мусиқий альбомга бир-икки қўшиқ етишмаганлиги учун, мен Бобур ғазали билан куйланадиган “Лола” қўшиғини устозимга совға қилдим.

 

-Ўзи сиз “Лола” қўшиғини куйлаб, омма эътиборига ҳавола қилганмидингиз?

- Бу қўшиқ ҳали битгани ҳам йўқ эди! Оммага тақдим қилинмаган ҳам! Қоралама варианти чиқиб кетиб қолганди. Устозим бу қўшиқни аъло даражада куйлашларига ишончим комил!

IMG_0153_новый размер  

Чиндан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Озодбек Назарбековнинг буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб “Бошта ҳаводур” ғазалига куйлаган қўшиғи жуда ҳам чиройли чиққан бўлиб, томошабинлар кўнглидан жой олганлиги сир эмас!  Мазкур қўшиқ санъаткорнинг 2014 йилда ўтган тўлиқ жонли ижродаги концерт дастурида, (КОНЦЕРТ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) сўнг эса, концертдан кейин чиқарилган CD мусиқий альбомида тингловчилар эътиборига ҳавола этилган бўлиб, чиндан ҳам ижро маҳорати аъло даражада бўлган эди!

“БОШТА ҲАВОДУР” ҚЎШИҒИНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ – «БОШТА ҲАВОДУР»-МР3

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ – «БОШТА ҲАВОДУР»-МР3

 

 

 1_новый размер

Эндиликда эса, тарихга мурожаат этиб, буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазаллардан сараларини куйлаб, мусиқий альбом яратишга бел боғлаган  санъаткор Озодбек Назарбековга бу йўлда омад тилаб, янги мусиқий альбомни кутиб қоламиз!