OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН ҲАЁТИЙ МУАММО ҲАҚИДА ГЎДАК ТИЛИДАН “ДАДАМГА ИЧИРМАНГЛАР”! МР3! ТАЛАБЛАРГА БИНОАН! 15.11.2018 04:31

  VKHQ9383 (6)

Ҳаётнинг оғриқ нуқталари ҳақида юракларни ларзага соладиган қўшиқларни билиб куйлайдиган санъаткор Улуғбек Раҳматуллаев, бу йилги концерт дастурида, ёш бола юрагига тиғдек қадалаётган ичкилик иллати ҳақида, бола тилидан кўнгилларни титратган қўшиқ куйлади! Ҳар сатрда кўнгил ноласи мужассам бу тарона концертда илк янграгандаёқ юракларни ларзага солди! Қўшиқ Мирзо Карим сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси, Ойбек Расулов аранжеровкаси билан яратилган.

IMG_0023

Беадаб денглар бехос, майлига кечирманглар...

Амакилар илтимос, дадамга ичирманглар...

Ётиб олсалар нетаман, ўлиб қолсалар нетаман,

Ҳайдаманглар кетаман, дадамга ичирманглар...

 

Бошларга отманг ғамни, заҳар қилманг хуш дамни,

Урадилар онамни, дадамга ичирманглар...

Дадамга ичирманглар...

 

Икки дунё керагим, давлат шоҳим тилагим,

Мазаси йўқ юрагин, дадамга ичирманглар...

Дадамга ичирманглар...

Қандай дадам бор эди, бир сўзимга зор эди,

Умрини ароқ еди, дадамга ичирманглар...

Дадамга ичирманглар...

IMG_0022

Ё ўч борми бизларда, ўтинаман сизлардан,

Уяляпман дўстлардан, дадамга ичирманглар...

 

Шундай бўлса улфатлар, келтирсалар кулфатлар,

Бағрин чўқир калхатлар, дадамга ичирманглар...

Дадамга ичирманглар...

 

Ухлайман алам билан, дилимда ярам билан,

Тўп ўйнай дадам билан, дадамга ичирманглар...

Дадамга ичирманглар...

Кўтараман бош зўрға, тириклай кирдим гўрга,

Айландилар майхўрга... дадамга ичирманглар...

Қандай дадам бор эди...

 

Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!

1) УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ

“ДАДАМГА ИЧИРМАНГЛАР” МР3!

2) УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ

“ДАДАМГА ИЧИРМАНГЛАР” МР3!