OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРЗУЛАРИ БИР ОЛАМ” НОМЛИ ХАЙРИЯ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ 03.12.2018 01:57

  photo_2018-12-03_03-03-47

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси томонидан Республика болаларни ижтимоий мослашув маркази биносида Халқаро Ногиронлар кунига бағишлаб “Буюк келажагимиз бугундан бошланади” шиори остида “Орзулари бир олам” номли тадбир бўлиб ўтди.

photo_2018-11-30_16-14-19

photo_2018-11-30_16-14-14

Мазкур тадбир имконияти чекланган ёшларга ёрдам бериш, халқимиз орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ҳамда имконияти чекланган болаларни эксклюзив муҳитга қўшишдан иборат бўлди.

photo_2018-11-30_16-14-12

Юртимизда ҳимоя ва доимий эътиборга муҳтож болаларга ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг ҳаётда ўзларига муносиб ўринларини топиш йўлида барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Республикамизда имконияти чекланган болаларнинг соғлом тенгқурлари қатори миллий рухда тарбияланишлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топишлари, ижтимоий ҳаётга етук фуқаро даражасида тайёр бўлиб етишишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

photo_2018-11-30_16-14-29

photo_2018-12-03_03-04-12

Шунингдек, тадбир доирасида болаларни хурсанд қилиш учун кўнгилли ёш ҳайкалтарошлар, рассомлар, мультипликатор-рассом, фотографлар иштирок этишди, ҳамда болалар учун маҳорат дарсларини уюштириб, улар билан биргаликда ишлаб, уларга билим ва кўникма беришди.

photo_2018-12-03_03-04-01

photo_2018-12-03_03-03-43

photo_2018-12-03_03-04-05

photo_2018-12-03_03-03-57

Болажонларни янада қувонтириш мақсадида, хонанда Баҳром Назаров, “Виа Мароканд” гуруҳи, ҳамда “Нодирабегим” фольклор ансамбли хонандалари болажонлар билан бирга дуэт куйлашди.

photo_2018-12-03_03-03-51

Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган театр томошалари болаларга ўзгача кайфият бағишлади. Ҳомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари улашилди.

photo_2018-12-03_03-03-57

photo_2018-11-30_16-14-31

photo_2018-12-03_03-03-38

photo_2018-12-03_03-04-09 (2)