OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИЯТИДАГИ ЛОЙИҲА! “МЕНДИРМАН ЎША”! #МENDIRMAN ҲАҚИДА БАТАФСИЛ! 13.01.2019 11:40

Энг катта бахт саналмиш юртимиз тинчлиги, аслида диёримизнинг мард ўғлонлари бўлган Ватан ҳимоячилари билан узвий боғлиқдир!

Ўз ҳаловатидан кечиб, Ватан ва халқ тинчлиги йўлида камарбаста бўлган мардлар туфайли, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо!

14 январь куни “Ватан ҳимоячилари” куни!

photo_2019-01-13_13-59-17

Шу муносабат билан 7 январь куни #Mendirman хештеги билан Ватанпарварлик руҳиятида  инстаграм тармоғи орқали янги лойиҳа эълон қилинди!

1

Лойиҳа учун Ватанпарварлик руҳиятидаги энг муносиб қўшиқ, халқимизнинг севимли санъаткори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг буюк аждодимиз Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман ўша” қўшиғи асос қилиб олинди! Санъаткор томонидан юракдан куйланган бу қўшиқда чуқур маъно мужассам бўлиб, қўшиқни тинглаганда кўз олдимизда ўз Ватани учун жонини фидо этишга шай мард ўғлон гавдаланади! Бу қўшиқ чиндан ҳам, Ватанимиз ҳимоячиларининг гимни бўлишга арзигулик тарона!

photo_2019-01-13_13-56-47

Ватанпарварлик руҳиятидаги, инсон қалбида чинакамига Ватанга муҳаббат туйғуларини жўш урдирадиган “Мендирман ўша” таронаси асос бўлган Лойиҳанинг илк видеосини, санъаткорнинг шогирди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз бошлаб берди!

Бор-йўғи бир неча кун ичида бу лойиҳада иштирок этиш учун инстаграм тармоғига #Mendirman хештеги билан “Мендирман ўша” қўшиғини куйлаб жойланган видеолар сони 1000 дан ортиб кетди!

Ҳеч қандай ТВ Телеканали кўмаги ва тарғиботисиз!!!

Лойиҳа учун видеолар соат сайин кўпайиб бормоқда! Ҳар бир юртдошимиз кўнглида Ватанга шу қадар кучли муҳаббат, фидоийлик борлиги таҳсинга лойиқ!

photo_2019-01-13_05-29-08

photo_2019-01-13_05-29-06

photo_2019-01-13_05-29-19

photo_2019-01-13_05-28-48

photo_2019-01-13_05-28-56

photo_2019-01-13_05-29-23

photo_2019-01-13_05-29-34

photo_2019-01-13_05-29-43

photo_2019-01-13_05-29-13

photo_2019-01-13_05-28-59

photo_2019-01-13_05-28-39

photo_2019-01-13_05-28-42

photo_2019-01-13_05-29-30

photo_2019-01-13_05-28-51

Мазкур лойиҳада иштирокчи сифатида эмас, балки  халқимизда, ёшларда Ватанпарварлик руҳиятини янада кучайтириш учун санъаткорлар ҳам иштирок эта бошлашди! Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Юлдуз Турдиева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева, Гуласал Абдуллаева, “Замин” студияси раҳбари, режиссёр Саъдулла Абдуллаев, хонандалар Сардор Мамадалиев, Ширин Маматова, Омадбек Аҳмаджонов, Фаррух Раимов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Шахзод Муродов, Шаҳло Салаева, “Мендирман ўша” қўшиғи матн муаллифи, таниқли шоир Ботиржон Эргашев, "Диёр" гуруҳи, "Шаҳризода" гуруҳи ва бошқа хонандалар, режиссёр, ижодкорларга ташаккурлар!

Шунингдек, лойиҳада қўшни Республикалардан ҳам иштирокчилар борлиги таҳсинга сазовор!

photo_2019-01-13_05-28-37

photo_2019-01-13_05-28-45

photo_2019-01-13_13-37-36

photo_2019-01-13_05-29-02

photo_2019-01-13_05-28-29

Бу Лойиҳада иштирок этаётган барча ҳарбийларга, ҳарбий ансамбллар хонандаларига ҳам катта раҳмат! Улар куйлаган видеолар инстаграмни ларзага солиб, ҳар бир ёш юрагида Ватанга бўлган меҳрни янада ошириб, шарафли касб Ватан ҳимоячиси бўлишга ундамоқда!

photo_2019-01-13_13-58-36

Бир гуруҳ ёш санъаткорлар куйлаган видеода Озодбек Назарбековнинг ўзи ҳам тасодифан келиб, қўшиққа жўр бўлиб кетган видео эса, инстаграм тармоғида ҳақиқий хитга айланди!!!

photo_2019-01-13_05-29-40photo_2019-01-13_05-29-38

Лойиҳада болажонларнинг ҳам иштирок эта бошлашгани кутилмаган ҳолат бўлди! Халқимизда 7 ёшдан 70 ёшгача деган гап бор. Лекин, бу лойиҳада 2 ёшли иштирокчининг ҳам борлиги жуда ўзгача  воқеа! 2 ёшли Имронахон Темурова “Мендирман ўша” қўшиғини яхши кўргани учун ҳам, уйдагиларидан бу қўшиқни ёдлатиб, ўргатишларини талаб қилиб туриб олган ва ойижониси бу қўшиқни репетиция қилдириши жараёни видеоси, инстаграм тармоғида энг кўп олқишларга сазовор бўлмоқда!

photo_2019-01-13_05-29-25

Бундан ташқари, жажжи қизалоқларнинг, кўплаб болажонларнинг юракдан бу қўшиқни куйлашлари, кўнгилларни тўлқинлантиради! Чексиз фахр туйғуларини уйғотади!

photo_2019-01-13_05-28-34 photo_2019-01-13_05-29-16

Ватанпарварлик туйғуси юртимиздаги ҳар битта боланинг кўнглида шу қадар мужассам экан, демак, юртимизда ўзбек оналари ўз фарзандларига муносиб тарбия беришмоқда!

photo_2019-01-13_05-29-28 photo_2019-01-13_05-32-15

Қалбида ватанпарварлик туйғуси жўш урган болажонларимиз бор экан, демак, келажак авлод ҳам, ҳақиқий ватанпарварлик руҳиятида улғаймоқда!

photo_2019-01-13_05-29-11

Келажак авлоднинг ҳам юрагида Ватанга чуқур меҳр-муҳаббат ҳисси мужассам!

photo_2019-01-13_15-31-26

Озодбек Назарбековнинг “Мендирман ўша” қўшиғи ва мазкур лойиҳа, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни, Ватанимиз ҳимоячиларига бўлган ҳурматни янада ошиши учун бир сабаб бўлса ажаб эмас!

Лойиҳага келаётган ҳамма видеолар инстаграм тармоғида @saida_vahobova_fattohhoncom_профилига жойланиб борилмоқда! Мазкур профилда ҳар бир жойланган видео тагида Лойиҳа шартлари тўлиқ бериб борилмоқда!

Шу ўринда, лойиҳа иштирокчилари, иштирок этмоқчи бўлаётганларга яна бир бор мурожаат: Ўз видеойингизни инстаграм тармоғига жойлаётганингизда #Mendirman хештегини ёзиб қўйишни унутманг!

Чунки, фақат #Mendirman хештегини ёзсангизгина сизнинг видеойингиз эътибордан четда қолмайди!!!

Агар #Mendirman хештегини унутсангиз, видеойингиз Лойиҳадан четда қолиб кетиши мумкин.

Видеони бизга юборишдан ҳам аввал, инстаграмга жойлаб, #Mendirman хештегини видео тагига ёзсангиз бўлди, биз сизни албатта топамиз!

Лойиҳа қоидасига кўра, яна бир бор эслатиб ўтамиз, Лойиҳада фақатгина ўзингиз, яқинларингиз, ёки фарзандларингиз “Мендирман ўша” қўшиғидан парча куйланган видео қабул қилинади!

Озодбек Назарбековнинг ўзи куйлаган қўшиққа монтаж қилинган видеолар, оригинал қўшиқ клипи, клипдан олинган видеолар, ҳамда оригинал қўшиққа фотолар ёрдамида қилинган видеороликлар қабул қилинмайди!!!

photo_2019-01-13_05-28-31

photo_2019-01-13_15-45-20

Лекин, шундай бўлса ҳам, бир неча гуруҳ ёш ижодкорлар томонидан бу қўшиққа ўзлари, ватанпарварлик руҳиятида, ўз талқини бўйича янги клип суратга олишлар ҳам бошлаб юборилди! Албатта, улар Лойиҳадан ташқари иштирок ҳисобланади ва уларга Ватанга бўлган чуқур ҳурмат ва меҳр учун ташаккурлар!

Эслатиб ўтамиз, Лойиҳага видеолар қабул қилиниши 14 январь соат 23.00 дан бошлаб тўхтатилади!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова