OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИЯТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН #MENDIRMAN ХЕШТЕГИДАГИ ЛОЙИҲА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ! ҒОЛИБЛАРНИ ШАХСАН ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ҲАЙЪАТ САРАЛАДИ! 16.01.2019 11:34

photo_2019-01-16_13-39-34

7 январдан Ватанпарварлик руҳиятида эълон қилинган #Mendirman хештегидаги Лойиҳасига расман старт берилган бўлиб, Лойиҳага халқимизнинг севимли санъаткори Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг мардонавор руҳдаги “Мендирман ўша” қўшиғи асос қилиб олинган эди! Санъаткорнинг Ватанпарварлик руҳидаги бу таронаси "Ватан ҳимоячилари" учун ҳақиқий гимнга айланиб қолди, десак янглишмаймиз. Чунки, бу қўшиқ жуда кўп жойларда "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб ўтказилган тадбирлар финалида янгради! Қўшиқнинг илк оҳангиданоқ юракда Ватанпарварлик туйғулари жўш уради!

IMG_5024

Лойиҳага видеолар қабул қилиниши 14 январь куни соат 23.00 да расман тугалланган, атиги 7 кун ичида профилларга #Mendirman хештеги билан бир ярим мингдан ортиқ видеолар жойланган бўлса ҳам, бу хештег остида видеолар жойланиши ҳамон давом этмоқда! Чунки, халқимиз юрагида Ватанпарварлик руҳияти, Она Ватанимизга бўлган меҳру муҳаббат ҳеч қачон тўхтамайди, тугамайди!

photo_2019-01-16_13-41-35

Халқимизнинг севимли санъаткори Озодбек Назарбеков масъулиятли вазифа ва тўлиқ жонли ижродаги тадбирлардан сўнг, 15 январь куни, ундан олдинги кун тунда ухламаганлигига қарамай, Ватанпарварлик руҳиятидаги Лойиҳа ғолибларини аниқлаш учун, санъаткор ва ижодкорлардан тузилган махсус ҳайъат аьзолари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Тўлқин Жабборов, Маданият вазирлигидан Алишер Акбаров, ижодкорлар Фарҳод Бадалов, Нодир Адҳамович ҳамда, Лойиҳа ҳомийси Продюсер Илёс Дадабоев билан биргаликда, 15 январь соат 20:00 дан бошлаб, ярим тунга қадар, диққат билан шахсан ўзи ҳамма юборилган видеоларни бирма-бир кўриб чиқди!  

photo_2019-01-16_13-42-19

IMG_5041

#Mendirman хештеги билан ҳамма профилларга қўйилган ҳеч бир видео эътибордан четда қолиб кетмади!

photo_2019-01-16_13-39-34

Озодбек Назарбеков халқ ишончи ва меҳру муҳаббатини ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмайдиган самимий инсон! Масъулиятли вазифа ва тадбирлардан сўнг, атай вақт топиб, уйқудан ҳам воз кечиб, халқ меҳнатини қадрлаб, Лойиҳа ғолибларини аниқлаш учун #Mendirman хештегидаги ҳар бир видеони синчиклаб кўриб чиққани, бунинг яққол исботидир!

photo_2019-01-16_13-38-54

Озодбек Назарбеков чиндан ҳам халққа яқин, халқ кўнглидаги Санъаткор! Чунки, видеоларни Ҳайъат аъзолари билан бирга кўриб таҳлил қилиш, ғолибларни саралаш жараёнида ҳам, астойдил оддий халқ вакилларига ён босиб, ҳамма ғолибларни халқ вакилларидан танлади! Бир сўз билан айтганда чин Ҳақққонийлик тарафдори бўлди!

photo_2019-01-16_13-38-28

Ғолибларни саралашда Санъаткор биринчи навбатда уларни мусиқадан хабари бўлмаган ҳолатда, қўшиқни чин юракдан астойдил куйлаганлигига, қўшиққа қандай ёндошганига аҳамият берди!

photo_2019-01-16_13-39-48

Ҳайъат аъзоларининг узоқ ва оқилона баҳсларидан сўнг, ғолиблар 2 қисмга ажратилди! Яъни, ёши катталар ва болаларга!

photo_2019-01-16_11-30-52

Ёши катталар ичида биринчи ўринга Фарғона Нефтни қайта ишлаш корхонаси ишчилари томонидан тайёрланган видео эгалари муносиб деб топилди! Жамоа бўлиб куйланган бу видео, Ҳайъат аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди!

photo_2019-01-16_11-30-54

Иккинчи ўринга эса, “Авторитет” Автосервиси меҳнаткашлари томонидан тайёрланган видео сазовор бўлди! Чиндан ҳам, қўшиқни куйлашга ўзига хос ёндошилган.

photo_2019-01-16_11-30-57

Учинчи ўрин эгаси деб, Санъаткорнинг қўшиғига ҳурмат ва Ватанимизга бўлган меҳрини қум орқали чизиш санъати билан намойиш қилган ижодкор  Farangiz_01.07_ Ник эгаси муносиб топилди! Санъаткор қум санъати ёрдамида астойдил амалга оширилган бу меҳнатни юқори баҳолади!

1

Ёш болалар ичида биринчи ўрин эгаси қўшиқни астойдил юракдан жон-жаҳди билан куйлаган Қорақалпоғистонлик Мирислам бўлди!

photo_2019-01-16_11-31-07

Иккинчи ўринга, кичик ватанпарвар ўғлон Жавлонбек муносиб деб топилди! Ҳозирданоқ бу болани Ватан хизматига шайлиги Ҳайъат аъзоларини қувонтирди.  

photo_2019-01-13_05-29-38

Учинчи ўрин эгаси эса, интернет оламида ҳам жуда кўплаб кўрувчиларнинг меҳрини қозониб улгурган, “энг самимий видео” деб таърифланган ва иштирокчилар орасида Лойиҳада ёши тарафлама ўзига хос рекорд ўрнатган 2 ёшли жажжи Имронахон Темурова бўлди!

Бу ҳолат Ватанпарварлик руҳияти, Ватанга меҳру муҳаббат, ҳоҳ қиз бола, ҳоҳ ўғил бола бўлсин, фарзандларимизни қон-қонига сингиб кетганлигининг яққол исботи бўлди, десак адашмаймиз.

Ғолибларни биз билан боғланишлари сўралади!

Ғолибларни Тақдирлаш маросими Тез кунда!

photo_2019-01-16_13-43-11

Лойиҳа тугалланганлиги муносабати билан, Озодбек Назарбековнинг шахсан ўзи ва Ҳайъат аъзолари, Лойиҳада фаол иштирок этган ҳамма санъаткорлар, ҳамда халқ вакилларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди!

Лойиҳада муносиб ва фаол иштирок этган ҳамма санъаткорларга катта раҳмат ва ташаккурлар! Сизнинг иштирокингиз халқимиз кўнглидаги Ватанимизга бўлган фидоийлик, меҳрни янада оширишга хизмат қилмоқда!

photo_2019-01-16_13-39-17

Муҳими, ғолиблик эмас, иштирок! Бу Лойиҳада иштирок этган ҳамма ғолиб аслида! Чунки, барча иштирокчилар астойдил ҳаракат қилишган! Ҳаммага ташаккур!

photo_2019-01-16_13-38-41

Кўнглингизда Ватанга меҳру муҳаббат, Ватанпарварлик руҳияти ҳеч қачон сўнмасин, тўхтамасин!

ЖАРАЁНДАН ВИДЕОЛАР ЯҚИН СОАТДА!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_2019-01-16_13-37-35

photo_2019-01-16_13-37-31

IMG_5030

IMG_5038

photo_2019-01-16_13-43-00

photo_2019-01-16_13-39-17

photo_2019-01-16_13-39-07

 photo_2019-01-16_13-38-03