OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЗАМИН” СТУДИЯСИ РАҲБАРИ, РЕЖИССЁР САЪДУЛЛА АБДУЛЛАЕВ: БУ САНЪАТ, МАДАНИЯТ БИЗГА КЕЧА КИРИБ КЕЛГАН ЭМАС! 22.12.2014 01:37

Ҳозирги кунда “Эътироф 2014” тақдимот маросимига тайёргарлик жараёнлари жадал кечмоқда. “Эътироф” тақдимот маросими бу гал қандай янгиликлар билан ҳайратга солади?

photo (6)

Бу ҳақида ҳозирда “Эътироф” тақдимотининг концерт режиссураси билан шуғулланаётган “Замин” студияси раҳбари, таниқли режиссёр Саъдулла Абдуллаев билан суҳбатлашдик.

 photo (7)

- «Эътироф 2014» тақдимот маросимида қандай янгиликлар бўлади ва умуман мазкур маросимга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда?

- Умумий олганда, авваламбор, декорациядан бошласак, декорация ишлари графика билан жонланади. Саҳна, пол ҳаммаси экрандан иборат бўлади! Ҳар битта қўшиққа декорацияни ўзгартириш имконияти бор. Клиплар, ўша қўшиқларнинг матни, ритмидан келиб чиққан ҳолда, графика қилинади. Албатта, бошланиш қисмидан якунига қадар, хонандалар томонидан қўшиқлар ёзилди, композициялар ишланган! Спорт, маданият, санъат йўналиши бўйича, ғолибларга “Эътироф” мукофоти топширилади.  Шундан келиб чиққан ҳолатда, спорт, маданият ходимларини, аввалги спорт усталарини, устозларни кўрсатиш билан бошлаймиз. Чунки, бу санъат, маданият бизга кеча кириб келган эмас! Бир неча асрларга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам, экран орқали чолғу йўналиши бўйича, спорт ва шу каби йўналишлардаги асосчиларни, уларнинг қилган ишларини, уларни ўзбек санъатига қўшган ҳиссаларини эслатган ҳолда,  “Эътироф” тақдимоти концерт дастурини бошлаймиз. Уларнинг ҳозирги кундаги давомчилари дастурни давом эттиришади. Тақдимот маросимига катта тайёргарлик кўряпмиз, албатта. Ҳар битта хонанда ўзининг тайёр қўшиғини шундоққина куйламайди, балки ўйланган ҳолда, дастурга мос келадиган янги қўшиқлар ёзилмоқда, ёзилганлари устида эса қайта ишланяпти, қўшиқларга рақслар, композициялар қўйилмоқда. Ҳар битта қўшиққа мос графикалар ишланмоқда. Шунингдек, мазкур мукофотга қўйилган номзодлар устида ҳам ишланмоқда. Уларни қандай кўринишда келиши, ғолиб бўлган номзодга мукофотни топшириш учун чиққан устоз санъаткорлар, актёрлар, мукофотни қандай ҳолатда топширишади, уларнинг гап-сўзлари, ҳамма нарса устида ишлар олиб борилмоқда. Махсус сценарий ёзилган, декораторлар ишлашмоқда! Ёш декораторлардан бош рассом Мўхтабар Рўзметова, шунингдек, Илҳомжон Рустамов тайёргарлик кўришмоқда. Ўйлайманки, бу маросим жуда ҳам чиройли ўтади. Бундан ташқари, лимузинлар карвони келганидан кейин, ўша ерда томошабинларни юлдузларни кутиб олишлари, фойега киргандан кейин улар қандай ҳолатда кутиб олинади? Маълум бир муддат томошабинлар фойеда туришади, ўша вақт учун ҳам томошалар ташкиллаштирилган. Буни олдин ҳам оммавий ахборот воситалари орқали айтганмиз, бу маросимга, номзодлар ҳам, иштирокчилар ҳам катта тайёргарлик кўряпмиз, энди шу маросимга келадиган томошабинлар ҳам қанақадир тайёргарлик билан келишлари керак, деб ўйлайман. Улар ҳам, санъатни тушунган ҳолда, маросимга мос либосларда келишлари керак, назаримда. Чунки, одамлар ҳар бир тадбирга қандай кийимда келиш кераклигини билишади, масалан, тоққа қандай кийиниш керак, тўйга қандай кийиниш керак. Лекин, баъзида концерт залда иссиқ кийимларда кириб ўтириш ҳолатлари бўлади, концертларни монтаж қилинаётганида, сақич чайнаб ўтириш ҳолатларини ҳам кўрамиз, пальтоларда ўтиришади. Ахир гардероб бор-ку. Устки кийимларни ечиб қўйиб, аёллар оқшом либосларда, эркаклар эса костюм-шим галстукларда келиш кераклигини биз эслатиб ўтишимиз керак. “Истиқлол” санъат саройида ҳам, иситкичлар концертлардан 3 кун аввал ёқиб қўйишилиши керак. Чунки, “Эътироф” тақдимот маросимида боя айтиб ўтганимдек, фойеда ҳам махсус тамошалар ташкиллаштирилган, катта-катта ҳайкаллар туради, бу ҳайкаллар “жонланади”, улар жонли инсонлар, актёрлар, спортчилар, раққосалар ва улар енгил либосларда бўлишади.

 

- Ўтган йилги тақдимотнинг ўзига хос жиҳатлари бўлганди. Масалан, ҳар бир блокда санъаткорлар бошловчилик қилишган. Шунингдек, хонандалар бир-бирларининг қўшиқларини куйлашган.

- Албатта, бу йил ҳам шундай ўзига хос жиҳатлар кўзда тутилган. Мени режиссурамни ҳар доим кўрасизлар. У жиҳатлар ўша “Озод шоу”дан бошлаб қилиб келинмоқда. “Озод шоу”да кўрган бўлсангиз ҳамма бир-бирининг қўшиғини куйлаб, қўшиқларга янгиликлар киритилиб, куйланарди. “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастуримизда ҳам кўпроқ дуэтларга эътибор бераман.  “Озод шоу”да ҳам ҳамма бир-бирининг қўшиғини куйларди. Шу услубни олиб боряпмиз. Янги қўшиқлар, бир-бирининг қўшиқларини куйлаш ҳолатлари жуда ҳам кўп.

 

- Агар ўзингиз режиссёр бўлмаганингизда кимларга овоз берган бўлардингиз?

- Айнан унга, бунга демайман. Уларни ҳаммасини эшитаман. Улар билан бирга ишлайман. Ҳаммасига овоз бераман! Чунки, неччи юзлаб ижодкорлар ичидан 3 та ёки 5 та номзод танлаб олинган! Демак, улар халқнинг эътиборини, эътирофини қозонган инсонлар! Уларнинг ҳаммаси мукофотга лойиқ! Ҳаммаларига овоз бераман ва омад тилайман!

 photo (3)

- Бу йил номинациялар сони яна бироз кўпайди! Сиз ўзингиз яна қайси номинацияларни қўшиш керак, деб ҳисоблайсиз?

- Номинация қанча кўп бўлса, яхши! Лекин, шуни ҳам назарда тутиш керакки, режиссура томонлама, концертга тушган томошабин учун концерт бир нафасда ўтиши керак. Ҳозирда 26 та номинация, бир тарафдан уларнинг ҳаммасига мукофот бергингиз келади, бир тарафдан эса, бу жараён чўзилиб кетмаслиги керак, томошабинлар концертга “тўймай” қолиши керак! Шунинг учун ҳам, бу ерда ўзимга ўзим қаршиман! Энди номинацияларни биз ҳал қилмаяпмиз, биз режиссура билан шуғулланяпмиз. Назаримда, номинациялар қанча кам бўлса, шунча қадри баланд бўлади!

 

- Концерт ташкил этиш учун ғоялар ўйлашда, одатда нимадан илҳомланасиз?

- “Қандай қилсак чиройли бўлар экан?”, “Нима қилсак ўша қўшиқ чиройли чиқар экан?” деган фикрлар бўлади. Масалан, юриб туриб бир фикр келиш бор, озгина-озгинадан у фикрларни тўплаймиз! Ҳамма одатий куйлаган қўшиқларини чиқиб айтса, томошабинлар томонидан “у қўшиқларни радио орқали ҳам тингласа бўлади-ку”, деган фикр бўлиши мумкин. Демак, саҳнада кўрганида, у қўшиқлар бошқача кўринишда тақдим қилиниши керак! Рақс бўладими, композиция бўладими, балет қўйиладими, ортидаги экранда клип намойиш қилинадими, декорация қуриладими, уларнинг костюмлари, ҳолати, ҳаммасини бирдан бериб қўйиш керак эмас, секин-cекин бошлаш керак. Режиссуранинг ўзига хос жиҳатлари бўлиши керак. 

 

- Сиз учун концерт ташкил қилишда, энг қийин жиҳати?

- Энг қийин жиҳати, бу одамлар кутмаган ёки кутган нарсани ўйлаб топиш! Ўйлаб топилди ҳам, дейлик, уни маромига етказиш! Ижросининг қийинлиги! Уни амалга оширгандан кейин эса, натижасини кўриб, уйқусиз тунлар ҳам, ўйлаб асабийлашиш, сиқилиб юришлар ҳам бир соатда чиқиб кетади!

 photo (4)

- Концерт ташкил этганда ўзингиз декорацияга қанчалик аҳамият берасиз? Масалан, баъзилар учун декорация биринчи ўринда! Сиз учун-чи?

- “Истиқлол” санъат саройида жуда ҳам кўп концертлар ўтказилади! Декорациялари бир-бирига ўхшаб қолиши керак эмас! Бошқача бўлиши керак! Шунинг учун ҳам, декорацияга алоҳида урғу бераман! Юқорида айтиб ўтдим, экран ҳақида, экран нима учун қўйиляпти? Авваллари бизда экран йўқ эди, лекин биз катта битта декорация қилар эдик, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова концертлари, “Замин юлдузлари” фестивалларида, катта декорациялар қилганмиз. Ҳозирда эса, экрандан фойдаланяпмиз. Концертга тушган томошабинлар декорацияни кўриб, унга ҳам маҳлиё бўлиб тамоша қилиши керак. Декорация, деганда шунчаки битта нарса қуриб қўйиш керак эмас! Унинг тарбиявий аҳамияти, фалсафий тарафлари ҳам бўлиши керак. Умумий қўшиқлар, ўша хонандадан келиб чиқиб, декорация қилиниши керак. Шу тарафларига ҳам аҳамият бериш керак, албатта.

 

- Ҳар йили “Замин шоу”, “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концертларини уюштирасиз. Лекин, рекламага сал эътиборсиздексиз...

- Рекламага катта маблағ кетади. Биз эса, кичкина студиямиз. Шунинг учун ҳам, ҳар доим катта реклама беравермаймиз. Лекин, ўзимизнинг мухлислар бор, келишади. “Замин шоу”, “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концертлари ҳар йили қўйилганлиги учун ҳам, ҳамма биладики, у ерда энг яхши санъаткорлар энг яхши қўшиқларни айтиб чиқишади, дейишади. Ҳозир шуни айтишим мумкин, насиб этса, 2015 йилда, ўн еттинчи марта “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерти бўлади! Ҳали бирорта концерт йўқки, кетма-кет 17 марта бўлаётган бўлса! Бу концертнинг ўтказилиши 1999 йилдан бошланган. Соғ эканмиз, тирик эканмиз, бу концерт давом этади! (самимий кулиб) Аёллар учун ҳамма нарсага тайёрмиз!

 

- Фаолиятингиз давомида қайси концертдан ўзингизнинг кўнглингиз тўлмаган?

- Ҳар доим ўз ишимдан 100 фоиз кўнглим тўлмайди! Лекин, режиссёр сифатида ўзим қилган, ўйлаган ишлардан 60 фоизини ёки 50 фоизини қила олсам, демак, у ютуқ ҳисобланади! Ҳеч қачон ўйланган нарсаларни 100 фоиз ҳаммасини амалга ошириш қийин! Нимадир етмай қолади, кўнгилдагидек бўлмайди! Лекин, 50-60 фоизи бўлса ҳам, одамлар ўшандан завқ оляпти, деб ўйлаймиз.

 photo (2)

- Сизнинг фикрингизча концерт режиссёрида бўлиши керак бўлган асосий хислат ёки жиҳатлар?

- Меъёр! Меъёр бўлса, ҳамма нарса жойида бўлади. Меъёр ошиб кетиши ҳам, етмай қолиши ҳам керак эмас! Бу нафақат режиссурада, балки ҳамма нарсада, қўшиқда ҳам, мусиқада ҳам, клиплар суратга олишда ҳам, кинода ҳам меъёр керак!

 

- Ижодкорлар, хонандалар одатда банд бўлишади. Баъзида суратга олишга кечикиб келиш ҳолатлари бўлади. Сиз ташкиллаштирган концертларда ҳам шундай ҳолатлар бўлганми? Агар шундай ҳолат бўлса, қандай чора кўрасиз?

- Шундай хонандаларимиз бор, афсуски... Лекин, номларини айтиб ўтирмайман! Режиссёрни шундай ёмон ҳолатга тушириб қўйишганки, саҳнага чиқишга 10-15 дақиқа қолганида, телефон қилиб “мен келмайман” дейишган ҳолатлар бўлган! “Нега” десангиз, жавоби “иссиғим кўтарилиб кетди”! Аслида иссиғи кўтарилмаганлигини ҳам биламиз, ҳаттоки касал бўлмаганлигини ҳам биламиз! Афсуски, шундай ҳолатлар ҳам бўлган! Яхшиси, шундай хонандалардан узоқ юришга ҳаракат қиламиз! Ўша хонандаларни қўшиғини тинглашимиз мумкин, лекин узоқроқдан тингласак ҳам бўлади!

 

- Одатда, битта концертни ташкил этишга қанча вақт кетади? Тахминан, энг қисқа ёки узоқ вақт?

- Албатта, концертга қараб, 2-3 ой бўлиши, ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Масалан, “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерти бўлса, ҳозирдан “мана шу ғояларни шу концертга ишлатаман” деб, ойлар, йиллар давомида йиғиладиган жойлари ҳам бор!

 

- Одатда хонандалар сизга концерт ташкил этиш таклифи билан чиққанида, биринчи бўлиб қайси жиҳатига аҳамият берасиз: маблағ, хонанданинг рейтинги ва қўшиқлар савияси? Қай бири сиз учун муҳим аҳамиятга эга?

- Уччаласига ҳам аҳамият бераман! Уччаласи ҳам муҳим!

 

- Агар шу уч жиҳатдан бирортаси етишмаса-чи?

- Унда қийин! Жуда кўп хонандалар мурожаат қилишади. Концерт қилиш чиндан ҳам осон эмас, жуда кўп маблағ керак бўлади! Масалан, экранлар қўйиш керак, мана шу экранларсиз, биз эски услубда режиссура қила олмаймиз! Энг охирги технологиялардан фойдаланадиган режиссёрман. Агар камчилик бўлса, айтаман, “мана шу нарсаларни қилиб бера оласанми” дейман. Режиссёр бориб, “чапдан чиқ, ўнгдан чиқ” дегани билан режиссёр бўлиб қолмайди! Ҳар битта қўшиқни олиб, машинада юрсам, ҳам ўтирсам ҳам тинглаб, ўйлаб юраман. Ўша қўшиқни саҳнада  қандай кўринишда кўраман? Агар шуни қила олсам, демак, мен режиссёр бўламан!

 photo (10)

- Одатда ижодкор ўзидан кўнгли тўлмаслиги керак, дейишади. Лекин, сизни режиссёр сифатида ўзингиздан кўнглингиз тўлган концертларингиз ҳам бўлганми?

- Кўнглим тўлган концертлар ҳам бўлади. Лекин, уни бироз вақт ўтгандан кейин қараб, ҳамма камчиликларини кўраман! Озгина ўтгандан кейин кўриб, “эҳ, мана бу ерини бундай қилиш керак эди!” дейман. Шунинг учун, менимча, ҳеч кўнглим тўлмаса керак.

 

- Сизни “Шаҳризода” гуруҳининг продюсери сифатида ҳам биламиз. Шу гуруҳнинг бугунги кундаги фаолияти ва умуман, бу гуруҳнинг ташкил қилинишидан асосий мақсад?

- Гуруҳ 2003 йилда ташкил топган! Тўғрисини айтсам, жуда кўп санъаткорларга ёрдам берамиз, мисол учун, битта қўшиғи билан кўтарилиб кетган санъаткорларнинг ўша қўшиқлари шу ерда туғилган. Санъаткорларимиз яхши, ҳаммалари укаларимиз, сингилларимиз. Аммо, тўй-ҳашамлар бўлганида, дўстларимиз тўйга айтганида, шу санъаткорларни чақирамиз, десак, уларнинг вақтлари бўлмай қолади. Шундан келиб чиқиб, “шу ерда бир гуруҳ ташкил қилиб қўяйлик, ўзимизнинг ошна-оғайниларнинг тўй-ҳашамлари учун, таниш-билишлар учун” деган мақсад билан, “Шаҳризода” гуруҳи ташкил қилинган. 

 

- “Шаҳризода” гуруҳи фақат қизлардан иборат. Қизлар билан ишлаш бироз қийинроқ. Чунки, шахсий ҳаёт, эртага оила қуриб, ижоддан кетиши мумкин.

- Жуда ҳам тўғри! Бошида гуруҳга қизлар танлангач, мен уларга 10 йиллик шартнома қилиб, ишни бошладим. Шартнома тузиш бутун жаҳонда бор, аммо бундай шартнома Ўзбекистонда ўтмас экан! Чунки, битта хонандага катта маблағ сарф этиб, тайёрлаб, саҳнага олиб чиққандан кейин, қиз бола, “турмушга чиқаман” дейди! Уриш-жанжал қилиш, ёки судга бериш керак эмас экан, чунки ота-онаси келади, “мен қизимни бахтли бўлишини ҳоҳлайман!” деб туриб олади! “Буни вақтлироқ ўйламадингизми?” десангиз, “йўқ, мен қизимни турмушга беришим керак!” дейди! Бўлди, тамом! Шундан буён гуруҳдаги хонанда қизлар билан ҳеч қандай шартномасиз ишлайман! Шунинг учун, хонанда қизлар келиб, гуруҳда ишлаб, қачон “турмушга чиқаман” деса, “менга бу ҳақида бир ой аввал айтиб қўйгин” деб, тайинлайман. Токи, мен ҳам ўрнига бошқа хонанда қизни тайёрлаб улгурай! Мана гуруҳ, қизлар келиб ижод қилишади, ишлашади. Турмушга чиқадиган маҳали сал вақтлироқ айтса, ўрнига яна бошқа хонанда қизни тайёрлаб, ишга оламан!

 photo (8)

- Демак, “Шаҳризода” гуруҳи аъзолари турмушга чиққач, гуруҳда ишлаши мумкинмас?

- Турмушга чиққач, қандай қилиб, гуруҳда ишлайди? Бу ёғи ўзбекчилик, турмушга чиққач, кўпинча уйда ўтиришига тўғри келади, чунки биринчи ўринда оила! Қолаверса, кўп эркаклар турмуш ўртоғини ишлатмайди, уйда фарзанд тарбияси билан шуғулланишини истайди. Буни шоҳиди бўлганмиз. Қолаверса, тўйдан 5-6 ой ўтиб, барибир ҳомиладорлик таътилига чиқади. Яккахон хонандалар турмушга чиққач ҳам, ижодини давом эттира олади. Аммо, гуруҳда биттаси турмушга чиқса, қолган 2 таси ҳам уни фарзандли бўлишини кутиб, уйда ўтирадими? (самимий кулади) Буни сира иложи йўқ! Гуруҳ ўз ижодини бошқа қиз билан давом эттиришига тўғри келади!

 

- Гуруҳда кетма-кет қизларнинг алмашиши, гуруҳни омма орасида танилишига, рейтингига таъсир кўрсатмайдими?

- (кулиб) Шунинг учун ҳам, мен “Шаҳризода” гуруҳининг фақат қўшиқлари билан шуғулланаман! Чунки, гуруҳ иштирокида энди битта клип суратга олдириб, уни тайёр қилиб, энди телеканалларга бериб, намойиш этила бошланганда, албатта, гуруҳда битта қиз ўзгаради! Ундан сўнг, яна энди янги клип олдик, деганда яна биттаси ўзгаради! Шу пайтгача гуруҳда 12 та қиз бўлди, нечтаси турмушга чиқди ва мен нечта неварали бўлдим! (кулади) Шунинг учун ҳам, қизларга тайинлайман, “менга бир ой вақт беринглар” дейман. “Шаҳризода” гуруҳига ишга келаман, деган қизлар жуда ҳам кўп. Аммо, улардан қобилияти борми, гуруҳга мос келадими, танлаб, тайёрлаб чиқарамиз.

 

- Қизлардан иборат гуруҳнинг шундай қийинчиликлари бор экан, нега йигитлардан гуруҳ тузмагансиз?

- Вақти келганда тузганман. Лекин, улар ҳам қайсидир маънода сал кўтарилгандан кейин билмадим, теккан “касал”ми, “бурни кўтарилиб” кейин биз ҳам четга чиқиб қоламиз. Ўзи биринчи йигитлар билан ишлаганман. Номини айтиб ўтирмайман! Ундайлар кўп, битта эмас!

 

- Ўзингиз ҳозирги кундаги концерт режиссёрларидан қайси бирини ишини кузатасиз?

- Албатта, концертларга тушаман, кузатаман. Яқин орада тушган концертларимдан Ҳилола Ҳамидованинг концертига тушдим. Маза қилиб, тамоша қилдим. Режиссёр Ҳайдарали Қосимов. Кўп концертларга таклиф қилишади, тушиб, маза қилиб кўраман. Майли, хатосини ҳам, ютуғини ҳам кўраман. Хатосини кўп гапириш керак эмас, асосийси ютуғини гапириш керак. Чунки, шунчалик концерт қўйиб, меҳнат қиляпти! Концерт қўйиш осон эмас, ичидаги қийинчилигини яхши биламиз! Шунинг учун ҳам, мен ҳамма режиссёрларнинг концертларини кўраман, кўриб хурсанд бўламан, агар ёшлар маслаҳат сўраса, ўргатаман.

 photo (5)

- Сизни “Асрасин” клипидаги ролингизни ҳам кўрганмиз. Ўша клипни ўзингиз суратга олгансиз. Лекин, кейинчалик роль ижро қилишни давом эттирмадингиз...

- Тўғриси, вақтим йўқ! Мен клиплар билан ижодимни бошлаганман. 1996 йилда биринчи марта Рустам Ғойиповнинг Амир Темур ҳақидаги “Қалбим тўрида” деб номланган клипини суратга олганман. У вақтда “5+1” кўрсатуви бор эди, клиплар рейтинги бўларди. Ўшанда биринчи ўринга чиққан.  Ундан сўнг, Султонали Раҳматовнинг “Ҳаёт” клипини ва яна бошқа кўплаб клипларни суратга олганман. Севинч исмли радиожурналист қизимиз бор эди, бевақт ҳаётдан кўз юмган, у ҳақида “Севинчим йўқ” деган клип ҳам суратга олганман. Битта клипга 2-3 ой вақт кетарди. Ижтимоий роликлар суратга олганман. Илгари ўзим ҳам клипда суратга тушардим, ҳозир эса вақтим йўқ.

 

- Яна қандай янги лойиҳалар режада бор? Умуман, йил давомида яна қандай янги лойиҳаларни амалга ошира олдингиз?

- Кўп лойиҳаларга вақт етишмайди. Ҳозирда кўпроқ концерт ва тадбирлар билан бандман. Ўтган йили ҳам, 2 та Мустақиллик байрамларини орасида бир кун фарқ билан Андижонда ва Тошкент вилоятида ташкиллаштириб, ўтказдик. Наврўз байрамини ҳам, бир кун фарқ билан 2 та жойда ўтказдик. Бундан ташқари, ўзимизнинг “Сен азиз ва муқаддассан аёл” дастури бор! “Замин шоу”ни тайёрладик. Яна, яккахон хонандаларнинг концерт дастурлари бор. Озодбек Назарбековнинг 20 кунлаб концерт дастурлари бор, унга алоҳида тайёргарлик кўрамиз! Унга ҳозирдан ўйлашни бошлаганмиз! Бундан ташқари, яна бир катта лойиҳа ҳам бор. Аммо, у ҳозирча сир!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (1)