OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ, ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ АКАДЕМИК КАТТА ТЕАТРИДА ЎТКАЗИЛГАН “НАЗМ ВА НАВО” КЕЧАСИДАН! 10.02.2019 07:00

photo (4)

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати Маркази томонидан жорий йилнинг 9 февраль куни соат 17.00 да Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида ғазал мулкининг султони, ўзбек адабиётининг асосчиси, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда, Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” кечаси ўтказилди.

photo (9)

Кечада, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига битилган мақом намуналари ва мақом йўлларида яратилган бастакорлар асарлари ижро қилинди. Жумладан, Алишер Навоий ғазаллари билан “Насруллойи”, “Насри Уззол”, “Талқини Уззол”, “Савти Феруз”, “Мўғулчаи Дугоҳ қашқарчаси”,  “Ёр эмас”, “Мубтало бўлдим сенга”, “Муножот”, “Бўлмиш”, “Кўрмадим”, “Сўз демай”, “Менда бордур кимда бор”, “Баёт Соқийномаси”, шунингдек Бобур ғазаллари билан “Сарахбори Оромижон”, “Сарахбори Дугоҳнинг олтинчи таронаси”, “На бўлди”, “Унутгайман”, “Мушарраф бўлғаймен” каби мусиқий намуналар ижро этилди.

photo (8)

Кечада Ўзбекистон халқ ҳофизлари Маҳмуджон Йўлдошев, Бекназар Дўстмуродов, Эркин Рўзматов, Сойибжон Ниёзов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов бадиий раҳбарлигида Юнус Ражабий номидаги “Мақом ансамбли”нинг созанда ва хонандалари, жумладан Ўзбекистон халқ ҳофизи Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фурқат Ашуралиев, Элмурод Ахмедов, Гулбаҳор Эрқулова, “Ниҳол мукофоти совриндори Адолат Исмоилова, хонандалар Озод Тилланазаров, Бобир Кежаев, Дилором Абдуазимова, Алишер Абуғаффаров, Клара Тўраева, Камолиддин Алимаҳсумов, Тўрабек Мухторов, Муштарийбегим Акбарова, Сардор Ғофурбеков, Моҳичеҳра Жуманова, Гавҳарой Қобилхўжаева, Фазилат Ахмедова, Хушнуд Солижонов, Орифжон Эргашев, Суннатилла Юнусов, Қувончбек Дўстмуродов, Наргиза Муратова, Абдумўмин Садриддинов, Ферузбек Норов иштирок этишди.

photo (6)

Концерт дастурида “Тумор”, “Ўзбекистон”, “Навбаҳор”, “Наврўз” рақс ансамбллари ҳамда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Озодова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилором Мадраҳимова ва халқаро танловлар совриндори Зарина Ахмедовалар рақс композициялари билан қатнашдилар.

Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Масудов, Беҳзод Муҳаммадкаримов ҳамда, актрисалар Дилноза Кубаева ва Маърифат Ортиқова олиб боришди.

photo (3)

“Назм ва наво” кечаси томошабинлар юқори таассурот қолдирди. Миллий мумтоз дурдоналаримиз, ҳар бир янграган қўшиқ олқишлар билан қабул қилинди.

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари асрлар оша миллий мумтоз хазина сифатида, ижодкорларимиз ижодига маънавий ҳисса қўшиб келмоқда. Бу асарлар ёшларимиз қалбида ўз аждодлари билан фахр туйғуларини, миллий меросимизга бўлган самимий ҳурмат ҳиссини янада оширади.

Саида Вахобова

photo (2)

photo (10)

photo (11)

photo (1)

photo (7)

photo (5)