OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЪТИРОФ” ТАҚДИМОТИ ҲАҚИДА ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ФИКРЛАРИ! 23.12.2014 01:21

IMG_13416_новый размер

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон:

Эътироф” тақдимотида, ҳамма учун кутилмаган, лекин мен Улуғбек Раҳматуллаевга овоз бераман! Биринчидан одамларнинг турли гап-сўзларига чек қўйиш мақсадида, чунки аслида бизнинг орамизда ҳеч нарса йўқ! Одамларнинг гап-сўзи бизни қайсидир маънода гўёки душманга айлантириб қўйган! Улуғбек Раҳматуллаев билан бизни узоқ йиллик дўстлигимиз боғлаб туради,  у ҳақиқатдан ҳам йил давомида зўр ижод қилди, унга овоз бераман! Аёл эстрада хонандалардан эса, Дилсўзга ўзимни шогирдим бўлгани учун эмас, чиндан ҳам яхши ва фаол ижод қилганлиги учун овоз бераман! Актрисалар Асал Шодиевани, актёрлардан эса, Умид Искандаровни муносиб, деб биламан. “Эътироф” жуда ҳам зўр мукофот, лекин мен санъатга боғлиқ бўлган номинациялар яна ҳам кўпайишини жуда ҳам ҳоҳлаган бўлардим! Чунки, гўёки ҳар хил йўналишдаги хонандаларни битта жойга қўйганга ўхшайди, назаримда. Уларни йўналишларга бўлиш керак, менимча. Масалан, миллий эстрада йўналиши бўйича, эстрада йўналиши бўйича, санъатда йўналишлар кўп. Менимча, Шахзода ва Дилсўзнинг бир номинацияга қўйилиши, бироз нотўғри, чунки Шахзода неча йиллик ижодкор, Дилсўз эса, ёш ижодкор. Ёш ижодкорлар учун алоҳида номинация қилиниши керак, деб ўйлайман. Анча йиллик фаолият юритган устоз санъаткорлар учун алоҳида номинация қилиниши керак, назаримда. Клиплар йўналиши бўйича ҳам номинация бўлса, қўшиқ йўналиши бўйича ҳам, бастакор йўналишида ҳам. Сал кенгайтирилса, янада яхши бўлса керак.

 img__0260__novyy-razmer__1__0__1

 

Хонанда Алишер Рўзметов

“Эътироф” мукофотининг яна бир аҳамиятли жиҳати, бу мукофот нафақат санъат, балки спортчиларнинг ҳам тақдирланишидир. Ким фаол бўлса, яхши ижод қилган бўлса, ёки спортда муваффақиятларга эришган бўлса, муносиб тақдирланишининг гувоҳи бўламиз! Барчага бирдек омад тилайман!

 

IMG_6410_новый размер

Актриса Ҳалима Ибрагимова

“Эътироф” мукофоти бўйича, ҳаққонийлик тарафдориман. Номзодларга овоз бериш учун кодлар берилган. Энг ҳаққоний йўли, шу бўлади, деб ўйлайман! Чунки, овоз берилмай туриб, ғолиб аниқлаш, жуда ҳам қийин! Халқ овоз беряптими, демак, ҳаммаси ҳаққоний бўлади! Мен ўзи Сардор Раҳимхонга овоз бераман, демоқчи эдим. Чунки, жуда ҳам яхши ижод қилди. Аммо, у номинацияга қўйилмабди. Лекин, қолган иштирокчилар ичида яхши ижод қилган Сардор Мамадалиев ва Улуғбек Раҳматуллаевларга овоз берган бўлардим. Аёл хонандалардан эса, Шахзодага овоз бераман. “Эътироф” мукофоти санъаткорларни янада яхши ишлашга, халққа маънавий куч беришга ундайди. Санъаткорлар янада фаол ишлашга ҳаракат қилишмоқда.

IMG_5379_новый размер

 

“Эътироф-2013” мукофоти совриндори Зиёда

“Эътироф” тақдимотида номзоди қўйилган барча ҳамкасбларимга омад тилайман! Ўзим ҳам, бу мукофотга номзодим яна бир бор қўйилганлигига хурсандман! Ўтган йили мазкур мукофотга сазовор бўлганман, бу йил эса, ҳаммага омад тилайман! Муносиблар албатта, шу мукофотга сазовор бўлишсин! Ўтган йили бу мукофотни олганимдаги ҳаяжонни, қувончни сўз билан таърифлаб бера олмайман!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова