OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ ҲАҚИДА ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИ ВАКИЛЛАРИ ФИКРЛАРИ! 25.12.2014 00:57

photo (3)

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида номзодлардан бири:

“Эътироф” чиндан ҳам, жуда юқори мукофот, унга номзод бўлишнинг ўзи, эътироф этилиш, деб биламан! Барча номзодларга омад тилайман! Овоз беришга келсак, ўзим Улуғбек Раҳматуллаевга овоз бераман, чунки у бу йил кўп ижод қилди, қўшиқлари муваффақиятли чиқди, концерт ўтказди, йил давомида фаол бўлди! Аввалги йилдан кўра, 2-3 баравар кўпроқ ижод қилди! Бу шахсий фикрим, албатта! Аёл эстрада хонандаларидан ҳеч бирини ажрата олмайман, ҳаммалари мукофотга муносиб, деб биламан! Чунки, йил давомида ҳаммалари фаол ижод қилишди.

photo (2)

Муниса Ризаева “Энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясида номзодлардан бири:

“Эътироф” тақдимотида, мен номзоди қўйилган ҳар бир ижодкорга овоз берган бўлардим, чунки ҳаммани ўз йўналиши ва мухлиси бор! Ҳар бир ижодкор ўз ишига масъулият билан ёндошади ва астойдил меҳнат қилади. Уларнинг ҳар бир шу мукофотга лойиқ, деб ўйлайман. “Эътироф” ҳақиқатдан ҳам, ҳаққоний, энг зўр мукофот! Шу кунларда ҳам эшитяпмиз, чиндан ҳам смс овоз беришлар бўлмоқда, давом этмоқда!

 photo (4)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев:

“Эътироф” мукофоти ҳозирда барча санъат аҳли томонидан кутилмоқда! Барча ёшларимиз, устозлар, санъатда фаол меҳнат қилган ижодкорлар муносиб тақдирланадилар. Бу йилги номзод хонандалардан Жаҳонгир Позилжонов ва Шохруххонга овоз берган бўлардим. Улар ижодда ҳам фаол, уларни “Эътироф” мукофотига муносиб, деб биламан. Шунингдек, хонанда синглимиз Дилсўз майин, чиройли товуши билан мухлислар эътиборида, миллий йўналишдаги ижоди маъқул, ўйлашимча, шу хонанда синглимизни мазкур мукофотга муносиб кўрардим.

photo (1)

Динейра

“Эътироф” мукофотига номзоди қўйилган барча ижодкорларни табриклайман! Ҳаммаларини бу мукофотга чиндан ҳам муносиб, деб биламан. Овоз беришга келсак, шубҳасиз ўз дўстларимга овоз берган бўлардим. Масалан, “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясида актриса Шахзода Матчоновага, “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида хонанда Шахзодага овоз бераман! “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида эса, хонанда Шохруххонга овоз бераман!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова