OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХАЛҚ “ЭЪТИРОФИ”! “ЭЪТИРОФ-2014” ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН БАТАФСИЛ! 1-ҚИСМ! 27.12.2014 23:07

Ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида маданият ва санъат, журналистика, телевидение, спорт соҳаларини янада ривожлантириш борасида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, келажак авлод маънавиятини юксалтириш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

E'tirof_2014 (1)

26 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида Ёшлар маданият ва санъат маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида, Маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳаларда, ютуқ ва муваффақиятларга эришиб келаётган энг фаол ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, юртимизда ташкил қилинган “Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди!

E'tirof_2014 (2)

Тантанали тақдирлаш маросимининг бошланишининг ўзиёқ, томошабинларда катта қизиқиш уйғотганлиги шубҳасиз, назаримизда.

E'tirof_2014 (3)

Чунки, анъанага кўра, тақдирлаш маросими бошланиши олдидан “Истиқлол” санъат саройи зинапояларига қизил поёндоз солиниб, шоу бизнес вакиллари лимузинларда ташриф буюришди.

E'tirof_2014 (4)

E'tirof_2014 (5)

E'tirof_2014 (7)

E'tirof_2014 (6)

Қизил поёндоздан юриб, зиналардан саройга томон бораётган шоу бизнес вакилларини фотографлар тўхтовсиз суратга олиб туришди.

E'tirof_2014 (8)

“Истиқлол” санъат саройи фойеси томошабинлар билан гавжум бўлиб, ичкарига кирган машҳурлардан журналистлар интервью олишса, томошабинлар бирга суратларга туша бошлашди.

Лекин, томошабинларни фойенинг яна бир жиҳати ҳам ўзига жалб этди! Санъат саройининг биринчи ва иккинчи қавати фойеларидан рассомлар чизган чиройли суратлар, ҳамда жуда ўзгача ҳайкаллар ўрин олган бўлиб, ҳайкаллар ўзларининг туриш ҳолатларини ўзгартириб туришарди! Ҳа, бу “Эътироф-2014” тақдимот маросими режиссёри Саъдулла Абдуллаев сайтимизга берган интервьюда (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) айтиб ўтган “жонли” ҳайкаллар эди! Бу ҳайкаллар томошабинлар учун чинакам янгилик бўлди ва томошабинлар бу ҳайкаллар фонида суратларга тушишди!

Бу вақтда эса, саҳна ортида ҳам, махсус жой ҳозирланиб, ғолиблардан интервьюлар олиш, ҳамда суратларга олиниши учун махсус жойлар ҳам ҳозирлаб қўйилган бўлиб, ташкилотчилар бу жиҳатларга ҳам аҳамият беришганди.

E'tirof_2014 (10)

Ниҳоят, маросимнинг бошланиш онлари яқинлашиб, ҳамма концерт залидан ўз ўринларини эгаллашди.

E'tirof_2014 (94)

Саҳна декорацияси тўлиқ монитор экранлардан иборат бўлиб, ҳаттоки пол ҳам шиша ва унда юриш ҳам мушкулроқ эди! Маросим давомида, сирпанчиқ саҳнада эркин ҳаракат қилган барча санъаткор ва ижодкорларга чиндан ҳам қойил қолиш керак, назаримизда.

E'tirof_2014 (12)

Сухандонлар Ўзбекистон Халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров

E'tirof_2014 (13)

ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамовалар тақдирлаш маросимининг расмий қисмини олиб боришиб, уни очиқ деб, эълон қилишди!

E'tirof_2014 (11)

Тадбирнинг бошланиши ҳам ўзига хос бўлди, тўридаги катта мониторда ўзбек миллий маданиятига, кино, журналистика, ҳамда спорт соҳасига ўз ҳиссаларини қўшган буюк устозлар сиймолари акс этиб, уларнинг ижод намуналари ва ишларидан тасвирлар намойиш этилиб, хотирлаб ўтилди.

E'tirof (59)

Сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов,

E'tirof_2014 (16)

Озодбек Назарбеков,

E'tirof (57)

Ўзбекистон Халқ артистлари Насиба Абдуллаева,

E'tirof (43)

Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз,

E'tirof_2014 (17)

хонандалар Шахзода,

E'tirof_2014 (15)

Муниса Ризаева, Алишер Рўзметов, Сардор Мамадалиев ва бошқалар кўтаринки руҳда “Эътироф” мадҳиясини куйлашди.  

E'tirof_2014 (18)

Шундан сўнг, саҳнада Озодбек Назарбеков ва Шахзода қолиб, тақдимотнинг илк бошловчилари бўлишди!

E'tirof_2014 (25)

E'tirof_2014 (24)

Томошабинлар томонидан “энг яхши бошловчи” деб, эътироф этилган бу жуфтлик, Театр йўналиши бўйича, номинацияларни эълон қилишди.

E'tirof_2014 (19)

Номинациялар эълон қилиниши олдидан, “Ниҳол” мукофоти соҳибаси Ҳилола Ҳамидова, ҳамда хонанда Алишер Рўзметов “Дилбарим” қўшиғини дуэт тарзида куйлашди.

Ундан сўнг, бошловчилар томонидан номинациялар эълон қилинди.

E'tirof_2014 (20)

Илк мукофот эгасини эълон қилиш ва топшириш учун саҳнага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гавҳар Зокирова ва Абдурайим Абдуваҳобовлар таклиф этилди. “Йилнинг энг яхши спектакли” номинациясида “Ойдин” спектакли ғолиб бўлди!

E'tirof_2014 (21)

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” номинациясида кўпчилик актриса Лола Элтоеванинг ғолиб бўлишини кутишганди. Чиндан ҳам, у мукофот соҳибаси бўлди ва унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ва актёр Бекзод Муҳаммадкаримовлар топширишди.

E'tirof_2014 (22)

“Йилнинг энг яхши театр актёри” деб, Умрбай Қосимбетов топилди. Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева топширишди.

E'tirof_2014 (23)

Шундан сўнг, мукофотни ўз эгасига топширган Ғуломжон ака ва Насибахон опа, биргаликда Ғуломжон Ёқубовнинг энг машҳур қўшиқларидан бири “Умр ўтар” қўшиғини дуэт тарзида куйлашди.

E'tirof_2014 (27)

Бундан илҳомланган бошловчилар Озодбек Назарбеков

E'tirof_2014 (26)

ва Шахзода ҳам, Озодбек Назарбековнинг сокин ва романтик “Интизорим” қўшиғини дуэт талқинида куйлашди!

Улардан сўнг, саҳнада “Шаҳризода” гуруҳи “Дутор билан мен” қўшиғини ижро этишди.

E'tirof_2014 (29)

Бу қўшиққа хонанда ва созанда Фарҳод Саидов рубобда,

E'tirof_2014 (28)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев танбурда, ҳамда бошқа созандалар чалган куй уйғунлашиб кетди.

E'tirof_2014 (30)

Куйдан сўнг, “Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева “Нотаниш йигит” қўшиғини куйлади.

E'tirof_2014 (31)

Мониторларда севимли ўзбек фильмларидан кадрлар намойиш қилиниб, “Элдидо” ва

E'tirof_2014 (32)

“Дурдона” гуруҳлари томонидан кино ҳақида қўшиқ ижро қилинди. Шу тарзда тақдимотнинг Театр йўналишидан Кино йўналишига ўтилди.

E'tirof_2014 (33)

Кино йўналишида актриса Райҳон Уласенова ҳамда, Рихситилла Абдуллаев бошловчилик қилишди.  

E'tirof_2014 (34)

“Йилнинг энг яхши фильми” номинациясида мукофот “Геолог” фильмига берилди. Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Шуҳрат Аббосов топширди.

E'tirof_2014 (35)

“Йилнинг энг яхши актёри” номинациясида ғолибликка Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов муносиб, деб топилди! Мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев ва “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилноза Кубаева топширишди.

E'tirof_2014 (36)

“Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясида эса, Асал Шодиева ғолиб бўлди! Мукофотни актриса Нигора Каримбоева ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев топширишди.

E'tirof_2014 (37)

Шундан сўнг, кичик хонанда Жўрабек Жўраев томонидан “Танго” қўшиғи ижро қилинди.

E'tirof_2014 (38)

Сўнг, “Фарҳод ва Ширин” дуэти томонидан “Севгилим” қўшиғи,

 

E'tirof_2014 (39)

ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова ва хонанда Адҳам Солиев томонидан дуэт қўшиқ куйланди.

E'tirof_2014 (40)

Кино йўналишидаги блокни “Элдидо” гуруҳи “Still Loving You” яъни, “Ҳамон сени севаман” қўшиғи билан якунлашди!

E'tirof_2014 (41)

Яна бошловчилар ўзгарди, энди саҳнага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон ва хонанда Муниса Ризаевалар бошловчи сифатида чиқиб келишди. Муниса Ризаева унга 2 та йўлбарс ҳайкалини совға қилишганлигини айтиб, навбатдаги номинациялар ғолиблари тақдирланадиган йўналишга ишора қилгандек бўлди. Бошловчилар Тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича ғолибларни эълон қила бошлашди.

E'tirof_2014 (42)

“Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши” номинациясида ғолибни Ўзбекистон Халқ рассоми Рустам Худойберганов эълон қилди. Ғолиб Жолдасбек Қуттымуратов деб, топилди. Аммо, афсуски тақдимот маросимига кела олмаганлиги учун, мукофотни унга етказиш ваъда қилинди.

E'tirof_2014 (43)

 “Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” Одил Матчонов бўлди. Мукофотни Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Муҳаммадюсуф Қурбонов топширди.

E'tirof_2014 (45)

“Йилнинг энг яхши рассоми” номинациясида Валерий Енин ғолиб бўлди!

E'tirof_2014 (44)

Ғолибга мукофотни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нур ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз топширишди.

E'tirof_2014 (47)

Тақдирлашлардан сўнг, хонанда Сардор Мамадалиев “Рақамлар” қўшиғини куйлади.

E'tirof_2014 (48)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат Воҳидов, ҳамда Халқаро танловлар совриндори Саида сокин “Алвидо” қўшиғини ижро қилишди.

E'tirof_2014 (49)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва актриса Асал Шодиева “Маликам энди қара” қўшиғини дуэт тарзида куйлашди. Кутилмаганда, бу дуэтга ўзининг ҳазиломуз сўзлари билан “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов жўр бўлди!

E'tirof_2014 (50)

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев “Ўқилмаган китоб” дуэтини куйлашди.

E'tirof_2014 (51)

Яна бошловчилар ўзгариб, бу гал Озодбек Назарбеков ва актриса Дилноза Кубаева саҳнага чиқиб келишди. Улар ҳар бир қўшиқ олдидан ўша қўшиққа мос импровизация қилишди. Яъни, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг “Райҳон” қўшиғи олдидан, шунга мос ҳазиломуз диалог бўлди.

E'tirof_2014 (54)

E'tirof_2014 (53)

E'tirof_2014 (55)

“Райҳон” қўшиғи вақтида актёр Йигитали Мамажонов ҳам иштирок этиб, саҳнада сакраб, акробатик трюкларни ҳам амалга оширди.

E'tirof_2014 (52)

Шундан сўнг, Озодбек Назарбеков ва Дилноза Кубаева муҳаббат мавзусида шеър ўқишди. Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов хоразмча “Асир-асир” қўшиғини куйлади.

E'tirof_2014 (57)

Спорт йўналишига ҳам навбат етиб келди ва бу йўналишда журналист Нилуфар Сотиболдиева, ҳамда спорт шарҳловчиси Мирзараҳим Тўхтамирзаев бошловчилик қилишди.

E'tirof_2014 (58)

Бундан сўнг, “Comedy Uz” резидентлари саҳнага чиқиб, ўзбек шоу бизнес олами вакилларини машина маркаларига қиёслаб, ҳазиллар билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтаришди! (давоми бор)

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

Репортажнинг давоми 2-қисмда! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

 

Foto_1_33

Фотолар учун Жамолиддин Равшановга миннатдорчилик билдирамиз

Тақдирлаш маросимидан видеолар инстаграм тармоғида:

Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида!